«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:40
ЎЗO‘Z

Пентагонда коронавирусни аниқловчи микрочип ишлаб чиқилди

13 апр, 13:45 2 632 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пентагонда коронавирусни аниқловчи микрочип ишлаб чиқилди Пентагон мутахассислари организмда коронавирус аломатлари пайдо бўлгунча вирусни аниқловчи микрочип яратишди. Таъкидланишича, чип ёрдамида вирусни қонга тушганидан кейин 3-5 дақиқа ичида аниқлаш мумкин бўлади.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, АҚШ мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари ҳарбий агентлиги вакиллари янги микрочип ишлаб чиқилганини маълум қилишган. Чип қон таркибини кузатишга имкон беради ва организмга коронавирус тушиши билан дарҳол бу ҳақида дарак беради.

Ҳарбий инфекционист шифокор, истеъфодаги полковник Мэтт Хепберннинг тушунтиришича, қурилма матосимон гел кўринишида бўлиб, у тери остига ўрнатилгандан кейин қон таркибини доимий равишда текшириб туради. Коронавирус аниқланиши билан у бу ҳақида сигнал беради.

Сиз уни тери остига киритасиз ва у организмингиздаги кимёвий реакциялар ҳақида маълум қилади. Агар сигнал олсангиз, унда бунинг эртасигаёқ сизда коронавирус белгилари пайдо бўлиши мумкин”, деб айтган мутахассис.

Хепберннинг таъкидлашича, чип ёрдамида организмда вирус борлиги ҳақидаги ахборотни у қонга тушгандан кейин 3-5 дақиқа ичида олиш мумкин. Шу тариқа, коронавирус бир зумда аниқланади ва бу даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Пентагон чип ёрдамида одамларнинг ҳаракатланиши ҳамда улар ҳақида бошқа бир маълумот тўплаш ниятида эмас. Таъкидланишича, қурилмани ишлаб чиқиш ишлари деярли якунланиб қолган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 295
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар