«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:02
ЎЗO‘Z

Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин?

11 апр, 10:38 2 218 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин? Аввалроқ Business Insider веб-сайти ҳакерлар платформасида 106 мамлакатдан 533 миллион Facebook фойдаланувчисининг телефон рақамлари ва шахсий маълумотлари онлайн равишда бепул тарқатилгани ҳақида хабар берганди.

Хўш, киберҳужум натижасида қўлга киритилган маълумотлар орасида муайян телефон рақами ёки электрон почта манзили бор ёки йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Have I Been Pwned веб-сайтидаги махсус саҳифага телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингизни киритиш орқали шахсий маълумотларингиз тарқатиб юборилгани ёки тарқатиб юборилмаганини ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Бунинг учун Have I Been Pwned веб-сайтидаги тегишли сатрга мобил телефон рақамингизни халқаро код билан киритишингиз керак бўлади. Масалан, +9989... билан бошланган тартибда киритишингиз лозим.

Kun.uz’нинг Туркиядаги мухбири Отабек Тиллаев ушбу тизим фаолиятини ўрганиб чиқди ва Туркияда фойдаланишда бўлган бир неча телефон рақамларини текширувдан ўтказиб кўрди. Унинг таъкидлашича, тегишли сатрга телефон рақами ёки электрон почта манзили киритилиб, сўров юбориш тугмаси босилгач, экранда қуйидаги маълумотлар пайдо бўлса, демак, ўғирланган ахборотлар орасида сизнинг шахсий маълумотларингиз ҳам бор.

Агар тегишли сўров юборилгач, экранда қуйидаги маълумотлар пайдо бўлса, у ҳолда, хавотирга ўрин йўқ. Яъни ўғирланган ахборотлар орасида сизнинг шахсий маълумотларингиз йўқ.

Қайд этиш жоиз, Facebook электрон почта манзиллари ва телефон рақамлари ўғриланган ҳакерлик ҳужуми 2019 йилда содир бўлганини эълон қилганди.

Туркия Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси (BTK – Bilgi Teknolojileri ve İletişim Kurumu – таҳр.) Facebook’дан Туркиядаги 20 миллионга яқин фойдаланувчининг телефон рақамлари, электрон почта манзили, туғилган санаси, жойлашув манзилига оид маълумотлар ўғирланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича баёнот беришни талаб қилди.

«Онадўли» агентлигининг Туркия Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси берган маълумотларга таяниб маълум қилишича, «Facebook’даги 533 миллион фойдаланувчининг маълумотлари ҳакерлар платформасида бепул тарқатилди» деган хабардан сўнг 4 апрель куни муассаса мутасаддилари Facebook’га расмий хат юборган ва бу вазиятдан таъсирланган фуқароларни хабардор қилиш ва кўрилган чоралар ҳақида маълумот бериш талаб қилинган.

Business Insider веб-сайтидаги ҳисоботда тарқатиб юборилган шахсий маълумотларнинг 32 миллиондан ортиғи АҚШ, 20 миллионга яқини Туркия, 11 миллиони Англия, 6 миллиони Ҳиндистондаги фойдаланувчиларга тегишли экани, тарқатилган ахборотлар телефон рақамлари, жойлашув манзили, туғилган сана ва электрон почта маълумотларини ўз ичига олгани айтилганди.

Хавфсизлик бўйича мутахассислар ушбу маълумотлар ҳакерлар томонидан фирибгарлик мақсадида ишлатилиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Facebook эса маълумотлар базасига кириш 1,5 йил олдин содир бўлгани ва муаммо бартараф этилганини эълон қилди. Бироқ киберҳужум пайтида ўғирланган маълумотлар веб-сайтда тарқатиб юборилгани яқинда маълум бўлди.

Have I Been Pwned веб-сайтининг хавфсизлик бўйича мутахассиси Трой Ҳантнинг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари эмас, балки 500 миллион телефон рақами ва бир неча миллион электрон почта манзили ўғирланган.

Интернет хавфсизлигига ихтисослашган Have I Been Pwned веб-сайт авваллари электрон почта манзиллари қўлга киритилиб-киритилмаганини аниқлаб берган бўлса, эндиликда телефон рақамларини ҳам текширишга имкон берадиган тизим яратилди.

«Facebook бу масалада аниқ позицияни эгаллаши керак. Улар 2019 йилда содир бўлган ҳодиса ҳақида гапиришмоқда, аммо бу очиқлама маълумотлар киберҳужум натижасида ўғирланиши билан боғлиқ вазиятни изоҳлаш учун етарли эмас», дейди BBC билан суҳбатда Трой Ҳант.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар