«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:10
ЎЗO‘Z

500 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга тарқалиб кетди

04 апр, 14:20 2 175 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
500 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга тарқалиб кетди Фото: Getty Images
Интернетдаги хакерлар форумларидан бирида 533 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари очиқ тарзда жойланди, деб ёзади «РБК» Business Insider’га таяниб.

Гап 106 мамлакат фойдаланувчилари ҳақида бормоқда. Интернетга энг кўп Миср (44 миллион), Тунис (39 миллион), Италия (35 миллион), АҚШ (32 миллион), Саудия Арабистони (28 миллион), Марокаш, Туркия, Франция 19 миллиондан), Ироқ (17 миллион), Мексика (13 миллион) ва Буюк Британия (11,5 миллион) фойдаланувчиларининг маълумотлари сизиб чиққан. Шунингдек, улар орасида қарийб 10 миллион россиялик фойдаланувчиларнинг маълумотлари ҳам бор. Рўйхатда ўзбекистонлик фойдаланувчилар йўқ.

Тарқалиб кетган ахборот Facebook фойдаланувчиларининг телефон рақамлари, тўлиқ исм-шарифлари, туғилган саналари, биографик маълумотлари, ижтимоий тармоқнинг ягона идентификаторларидан иборат. Баъзи ҳолларда эса уларнинг электрон почта манзиллари ҳам учрайди.

Маълумотларнинг сизиб чиқишини киберхавфсизликка ихтисослашган Hudson Rock компанияси экспертлари аниқлади. Компания техник директори Аарон Галнинг сўзларига кўра, сизиб чиқиш кибержиноятчиликнинг авж олишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шахсий ахборотни ўз ичига олувчи бундай ҳажмдаги маълумотлар базаси, шубҳасиз, ижтимоий инженерия усулларидан фойдаланган ҳолда хакерлик ҳужумлари ёки фирибгарлик ҳаракатларининг амалга оширилишига олиб келади», — дея аниқлик киритди эксперт.

Hudson Rock сизиб чиққан маълумотларни январдаёқ, ўша хакерлик форуми фойдаланувчиси кичик тўлов эвазига Facebook фойдаланувчиларининг телефон рақамларини қўлга киритиш имконини берувчи Telegram-ботни реклама қилганидан кейин аниқлаган эди.

Бу Facebook фойдаланувчилари маълумотларининг катта кўламда сизиб чиқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2019 йил декабрида 267 миллиондан ортиқ аккаунтлар эгаларининг шахсий маълумотлари очиқ тарқалиб кетган эди. Уларнинг кўпчилигини АҚШ фойдаланувчилари ташкил қилган. Маълумотлар базасида икки ҳафта давомида интернетда очиқ сақланган.

2020 йил августида Facebook, LinkedIn ва Instagram’нинг қарийб 150 миллион фойдаланувчиларининг исм-шарифлари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари, лавозимлари, иш жойлари интернетга тарқалиб кетган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 224
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 505
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар