«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:08
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда электрон тижорат ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турига қўшилади

27 мар, 09:50 2 050 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда электрон тижорат ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турига қўшилади Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилувчи шахсларга электрон тижоратни амалга ошириш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Давлат солиқ қўмитаси томонидан Президентнинг «Электрон тижорат маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, 7 мартда якунланган.

Давлат солиқ қўмитаси аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушган таклифларни таҳлил қилиб, жамоатчилик таклифларида электрон тижоратни амалга ошириш тартибини сезиларли даражада соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлилий ишлар натижасида лойиҳага бир қатор ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, электрон тижоратни амалга ошириш тартибини эркинлаштириш ва аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва натижада аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳага ўзини ўзи банд қилувчи шахсларга электрон тижоратни амалга ошириш ҳуқуқини бериш нормасини киритишга қарор қилган. Бу каби нормалар электрон тижорат сегментини «оқартириш»да мутлақо янги имкониятларни яратади, чунки ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қилганлар учун бир қатор солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилган.

Қайд этилишича, фаолиятни рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш жараёнининг соддалиги фуқароларнинг харажатларини камайтиради. Чунки ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш ва солиқларни тўлаш махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинетда «биргина тугмани босиш» орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 369-моддасига асосан, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахсларнинг жами даромадларига киритилмайди. Ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат стажига эга бўлиши учун эса бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши лозим. Лойиҳада электрон тижоратни ривожлантиришга қаратилган бир қатор бошқа рағбатлантириш чоралари ҳам назарда тутилган, хусусан:




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 226
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 507
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар