«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 16:56
ЎЗO‘Z

General Motors компанияси оёқларни сиқилган ҳаво ёрдамида массаж қилувчи тизимни патентлади

01 мар, 20:25 2 004 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
General Motors компанияси оёқларни сиқилган ҳаво ёрдамида массаж қилувчи тизимни патентлади Фото: УСПТО
АҚШ Товар белгилари ва патентлар идораси (USPTO) автомобилдаги йўловчилар оёғини массаж қилишга мўлжалланган пневматик тизим учун патент аризасини топширди, деб хабар беради Motor.

Ҳозирги кунда ўриндиқларга ўрнатилган массаж функциясини премиум синфига кирувчи кўплаб автомобилларда учратиш мумкин, бироқ General Motors концерни муҳандислари изланишларни давом эттириб, йўловчилар оёғини массаж қиладиган тизимни ўйлаб топди. Патент аризасида мураккаб пневматик конструкцияга изоҳ берилган бўлиб, у оёқни автомобиль полидаги ривожланган ҳаво айлантирувчи тизим ва уларга қотирилган сиқилган ҳавога эга баллонлар ёрдамида массаж қилади. Массаж барча йўловчилар учун мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчи ундан фойдалана олмайди.

Албатта, товонларни массаж қилувчи пневматик тизимдан фойдаланиш учун йўловчи оёқ кийимини ечиши керак. Шу билан бирга, патентда оёққа келиб уриладиган ҳавонинг иситилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, шу сабабли тизимнинг фойдаси ҳозирча шубҳа остида қолмоқда.

Конструкциянинг мураккаблигини оқилона деб атаб бўлмайди — механик тизимдан фойдаланиш оптимал ва ишончли бўлган бўлар эди. Умуман олганда, пневматик массажнинг серияли ишлаб чиқаришдаги истиқболлари ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 65
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 105
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 155
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 84
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 69
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Бўлимлар