«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 21:06
ЎЗO‘Z

Ford компанияси машина ойнаси буғланишининг олдини олувчи мослама яратди (видео)

19 янв, 20:13 2 525 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ford компанияси машина ойнаси буғланишининг олдини олувчи мослама яратди (видео) Кадр: YouTube
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога ечим топди. Конденсатдан ҳимоялаш мақсадида Windscreen Weather Station номли махсус тизим яратилган бўлиб, у автоматик равишда салон ҳавосидаги намлик аниқланиши билан ишга тушади ва олд ойнанинг шаффофлигини таъминлайди, деб ёзади Motor.

Windscreen Weather Station тизими ўлчами бешга уч сантиметрга тенг ихчам қурилма кўринишида бўлиб, олд ойнадаги орқани кўришга мўлжалланган кўзгу олдига ўрнатилади. У бир нечта сенсорлари ёрдамида ҳаводаги намликни аниқлаш ва максимал даражада керакли созламани танлаш орқали кондиционерни бошқариши мумкин.

Бундан ташқари, Ford’нинг маълум қилишича, ушбу қурилма ёқилғи сарфи ва ҳавога карбонат ангидрид газларининг чиқишини камайтиради, бу иқлим компрессор тизимидан оптимал фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади.

Windscreen Weather Station’нинг промо-видеосида Америка маркаси спорт ишқибозларига эътибор қаратган мазкур ихтиро, айниқса, улар учун фойдали бўлади. Тоза ҳаводаги машғулотдан сўнг ҳайдовчи машинага ўтиргач, ундан чиқаётган нафас ойналарнинг буғланишига олиб келади. Қурилмани ҳозирда Ford Kuga ва Explorer кроссоверларига ўрнатиш бошланган. Алоҳида сотилиш ёки сотилмаслиги ҳозирча номаълум.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 47
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 85
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 120
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 160
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 303
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 0
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 0
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 0
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 0
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 1
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 95
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 80
  • Бўлимлар