«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:38
ЎЗO‘Z

UMS ёш мутахассисларни қўллаб-қувватламоқда

29 фев, 20:30 7 213 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UMS ёш мутахассисларни қўллаб-қувватламоқда UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан АКТ соҳаси мутахассислари учун уюштирилган бўш иш ўринлари ярмаркасида иштирок этди.

UMS компанияси ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш ва мартабасини оширишга бўлган ҳуқуқини амалда қўллаб-қувватлаган холда, ушбу анъанавий бўш иш ўринлари ярмаркасида иккинчи йил муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу йилги тадбир республика бўйлаб минглаб ташриф буюрувчилар эътиборини тортди. Улар ичида юқори курс талабалари, олийгох ва ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ҳамда бошқа истиқболли кадрларни кўриш мумкин эди.

UMS компанияси ёш мутахассисларга АКТ, сотувлар ва хизмат кўрсатиш соҳалари, мобил оператор фаолиятини бошқариш (менежмент) ва молиявий таъминлаш бўйича бўш иш ўринлари ҳақида долзарб маълумот берди. Компания стенди ярмарканинг юзлаб меҳмонлари эътиборини тортди – улар UMS жамоасида, шу жумладан республика ҳудудларидаги офисларида профессионал ривожланишни бошлаш ёки давом эттириш мақсадида ўз анкета ва резюмеларини тақдим этишди.

— UMS — алоқа ва телекоммуникация миллий бозорида энг нуфузли иш берувчилардан бири ҳисобланади. Ўйлайманки, шунинг учун ҳам ёшлар компаниядаги мавжуд бўш иш ўринларига катта қизиқиш билан ёндошмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган Тошкент ахборот технологиялари университети магистранти Молдир Сагиева. — Мен Сотувлар ва хизмат кўрсатиш офиси мутухассиси лавозимига бўлган бўш иш ўрнига даъвогар сифатида рўйхатга олиндим. Бундай фаолият билан шуғулланганлигим учун менга мос иш. Ўйламанки, бу мартабамни ошириш сари қўйилган салмоқли қадамим бўлади.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси UMS рекрутерлари ва ёш мутахассислар ўртасида алоқа ўрнатилишига, ёшлар ишга жойлашиш бўйича қизиқтирган саволларига жавоб топишига ажойиб имконият яратди.

UMS мобил операторининг мавжуд бўш иш ўринлари бўйича маълумотни www.ums.uz сайтидаги тегишли бўлимдан олиш мумкин. Эндиликда компанияга резюмени тайёр онлайн-анкета шакли орқали юбориш ҳам мумкин.
UMS




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 90
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар