«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 02:25
ЎЗO‘Z

Nokia ўзининг янги ихчам смартфонини намойиш этди

11 дек, 23:30 3 632 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Nokia ўзининг янги ихчам смартфонини намойиш этди Фото: TENАА
HDM Global компанияси 5,45 дюймли экранга эга янги Nokia смартфонини тақдим этишга тайёрланмоқда, деб хабар беради IXBT.
Смартфоннинг интернетда тарқалган суратларидан кўриш мумкинки, у ҳамёнбоп синфга киради. Қурилманинг эскирган дизайни ва экраннинг фронтал камера жойлашган юқори қисмидаги жуда катта бўлган ҳошия бундан далолат бериб турибди.

Хитойнинг TENАА регулятори Nokia ТА-1335 модель рақамли смартфоннинг ишлаб чиқарилишини маъқуллаган. Тахминларга кўра, у Nokia C1 Plus номи остида тақдим этилади. Смартфон сурати биринчи расмий тасвирга мос келади.

Фото: TENАА
Қурилманинг оғирлиги 122 грамм бўлиб, ўлчами 149,1х71,2х8,75 миллиметрни ташкил этади. Телефон икки хил — тўқ кўк ва шампан рангида тақдим этилиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфон 720х1440 пикселли 5,45 дюймга тенг экранга эга бўлади. У 1,4 гигагерц такт частотасига эга бир кристалли тизим ва 2 гигабайт ички хотирага эга. Операцион тизим сифатида Android 10 ўрнатилган, бироқ гап Android 10 Gо Edition ҳақида кетаётган бўлиши ҳам мумкин.

Nokia ТА-1335 3 мегапикселли фронтал ва 5 мегапикселли асосий камерага эга бўлади. Аккумулятор сиғими эса 2500 мА/соатга тенг. Смартфоннинг расмий анонси 15 декабрга мўлжалланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 49
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 47
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 89
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 120
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 161
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 24
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 22
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 36
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 36
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 63
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 76
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 38
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 25
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 67
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 133
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 53
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 65
  • Бўлимлар