«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:08
ЎЗO‘Z

Коронавирус тарқалишига қарши супер лифт яратилди

30 ноя, 07:00 3 141 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус тарқалишига қарши супер лифт яратилди Фото: «Zabolevshie-coronavirusom.ru»
Япониянинг «Hitachi Ltd» ва «Mitsubishi Electric» компаниялари чақириш учун тугмачани босиш талаб этилмайдиган замонавий лифт моделини тақдим этишди. Бу пандемия шароитида коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

«NHK» телеканали хабарига кўра, «Hitachi» компанияси лифти билан йўловчилар ўртасидаги «коммуникация» «LINE» тезкор алоқа алмашиш дастури ёки лифт кабинасига ўрнатилган махсус QR-кодни сканирлаш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Йўловчи керакли қаватни танлаш учун персонал смартфондан фойдаланади. Шу тариқа тугмачани босиш талаб этилмайди.

Ўз навбатида, «Mitsubishi Electric» компанияси автоматик равишда чақириладиган ва одамни керакли қаватга элтиб қўядиган лифтни тақдим этди. Фақат бунинг учун у ҳақдаги маълумотлар смартфон учун мўлжалланган махсус дастур ёрдамида олдиндан тизимга киритиб қўйилган бўлиши керак.

Ўтган ҳафтадан бошлаб кунчиқар ўлкада коронавирус ҳолати бўйича антирекорд мунтазам янгиланмоқда. Якшанба куни мамлакатда бир кеча-кундузда 2 058 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 10 киши ҳаётдан кўз юмди. Эпидемия бошлангандан бери февраль ойида Япониянинг Йокогама оролида карантинда сақланган «Diamond Princess» круиз кемасидаги беморларни қўшиб ҳисоблаганда коронавирусга чалинганлар сони 148 272 кишига етган. Жами 2 133 бемор вафот этган. 122 550 киши касалликдан фориғ бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 126
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 215
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 502
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар