«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:33
ЎЗO‘Z

Ноёб симсиз қувватлантиргич яратилди. У смартфонни ҳаво орқали қувватлантира олади

25 ноя, 19:15 3 372 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ноёб симсиз қувватлантиргич яратилди. У смартфонни ҳаво орқали қувватлантира олади Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Жанубий Кореянинг Сежон университети тадқиқот гуруҳи янги турдаги қувватлантиргич устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Бунга қадар ҳам турли давлатларнинг олимлари масофадан туриб қувватлантириш функциясини тажрибадан ўтказаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди, бироқ бу сафар олимлар яхши натижага эришган кўринади. Таъкидланишича, тадқиқотчилар Жанубий Корея ва халқаро патент ташкилотларига ариза топширган бўлиб, ҳозирда қурилманинг тижоратлаштириш босқичига тайёрланмоқда.

Смартфонни кучли инфрақизил нурланиш ҳисобига қувватлантириш мумкин. У эса, ўз навбатида, ярим ўтказгичли оптик кучайтиргич ҳисобига генерацияланади. Афтидан, қурилма бир-икки метр узоқликдан туриб ҳам ишлай олади, бунда энергия йўқолиши бўлмайди ёки минимал кўрсаткични ташкил этади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида бир нечта электрон қурилмани қувватлантириш мумкин бўлади.

Технология хавфсиз: инфрақизил симсиз қувватлантиргич электромагнит тўлқинларни ҳосил қилмайди, бу эса инсон организмининг электромагнит нурланишдан ҳимояланишини кафолатлайди.

Бу каби қувватлантиргич замонавий симсиз муқобилларидан самарали бўлиши мумкин. Масалан, Apple’нинг MagSafe Duo симсиз қурилмаси ҳатто iPhone’ни тўлиқ қувват билан қувватлантира олмаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 100
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар