«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 00:20
ЎЗO‘Z

Павел Дуров iPhone 12 Pro'ни қўпол темир парчаси деб атади

20 ноя, 18:03 2 422 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Павел Дуров iPhone 12 Pro'ни қўпол темир парчаси деб атади «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиларидан бири Павел Дуров Apple компаниясининг сўнгги маҳсулоти iPhone12 смартфонларини қўпол темир парчаси деб атади.

«iPhone 12 Pro'ни синаб кўрдим ва бу шунчаки қўпол темир парчаси эканлигига ишонч ҳосил қилдим. У 2012 йилги iPhone 5'нинг катталаштирилган уч хил баландликда чиқиб турган хунук камералар тўпламига эга талқинидай туйилади. Экран юқорисидаги таниқли «қош» ва кенг бўлган рамка ҳанузгача мавжуд бўлиб, натижада экраннинг танага нисбати паст бўлиб, сизга қўлингиздаги қурилма эскидек туйилади», – дейди Дуров.

Шунингдек, Telegram асосчиси Apple компанияси янгиликларсиз, Стив Жобс яратган технологиялар асосида яшаётганини айтди.

«Стив Жобснинг вафотидан 9 йил ўтиб, компания ҳали ҳам ҳеч қандай муҳим янгиликсиз фақат Жобс яратган технология ва обрўйи асосида яшаб келмоқда. Жорий йилнинг бошида iPhone сотуви 21 фоизга пасайганининг ҳеч ажабланарли жойи йўқ . Агар бу мойиллик давом этса, 7-10 йил ичида дунё бозорида iPhone’нинг улуши арзимас миқдорда бўлади», – қўшимча қилади Павел Дуров.

Шу йилнинг июл ойида Дуров Европада Apple’га қарши бошланган антимонополия ишини ҳам «ижобий қадам» деб баҳолаб чиққан эди.
Telegram компанияси эса App Store иловалар дўконини рақобат қоидаларига зид равишда ишлашда айблаб Еврокомиссияга шикоят қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 12
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 10
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 8
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 90
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 18
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 57
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 52
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 22
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 18
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 71
  • Бўлимлар