«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда хонадаги коронавирусни ўлдирувчи қурилма яратилди

04 ноя, 00:03 3 132 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда хонадаги коронавирусни ўлдирувчи қурилма яратилди Ўзбекистонда ҳаво ва нарса-буюмлар юзасидаги инфекциялар, хусусан SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилувчи қурилма ихтиро қилинди.
«Биогенетик» илмий ишлаб чиқариш корхонаси директори Олимжон Юсупов «Innoweek.uz – 2020» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги кўргазмада ушбу қурилма ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, қурилма коронавирусни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган.

«Қурилма ўзидан тўйинтирилган электронлар чиқаради. Дастлабки синовларда об-ҳаводаги барча зарарли микробларни йўқ қилди. Уни такомиллаштириб янги моделини яратгач, коронавирусга ҳам синов ўтказиб кўрдик. Натижалар ижобий чиқди. Қурилма ҳаводаги ва нарсалар юзасидаги коронавирусни буткул йўқ қилди.

Мақсадимиз, ҳаводаги вирусни зарарсизлантиргандан сўнг, уни ерга тушириб ювиб ташламоқчи эдик. Шу жараёнда ҳаводаги вирусни қобиққа ола олдик. Микроб парчасини ерга туширдик, кейинги босқичда ниҳоят вирусни ҳавода турган жойида ўлдира олдик.

Бу қурилмага вакцина ёки бошқа бирор дори қўшилмаган. Технологиянинг ўзи вирусларни ўлдириш хусусиятига эга. Стол-стул бўладими, кийим-кечак бўладими, ҳаммасининг сиртидаги вирусни даф қилади
», – дейди у.

Олимжон Юсуповинг сўзларига кўра, ускуна 12 волтли токда ишлайди. Ток йўқ пайтда батареядан ҳам фойдаланиш мумкин.
«Қурилмамиз турли синовлардан самарали ўтди. Хусусан, клиник синовлар ҳам ниҳоясига етди. Натижа жуда яхши. Бунинг нархи арзон бўлади, чунки ускуна ўзимизда ишлаб чиқарилади ва унинг таркибий қисмлари ҳам ўзимизники. Қурилмани автомобиллар учун ҳам ишлаб чиқдик. Тез тиббий ёрдамда фойдаланилаётган «Damas» ва «Honda»да синалди. Яхши натижа берди. 12 волт машина учун муаммо эмас», – деди Юсупов.

«Биогенетик» корхонаси директорига кўра, янги технология хона ўлчами ва одамлар сонига қараб турли катталикларда ишлаб чиқарилади. Масалан, катта ҳажмдаги қурилмалар операция хоналари, клиника, кафе каби одам кўп келиб-кетадиган жойларга мўлжалланган. Кичик қурилма эса 50–100 квадрат метрли хонани 5 дақиқа ичида вируслардан тозалай олади.

«InnoWeek.uz – 2020» ҳафталигининг илк кунида мазкур қурилмани ишлаб чиқариш бўйича «Генотехнология» компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Маълум қилинишича, яқинда қурилмани ишлаб чиқариш ишлари бошлаб юборилади.

Бу йилги инновацион ғоялар ҳафталиги онлайн тарзда, 3–8 ноябрь кунлари ўтказилмоқда. Халқаро тадбирни ташкил этишда махсус платформа яратилган бўлиб, унда дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатидан 2000 нафар иштирокчи турли ғоя ва ишланмалари билан қатнашяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 132
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 241
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар