«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 18:39
ЎЗO‘Z

Xiaomi техник жиҳатдан флагманлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

08 сен, 20:19 2 203 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Xiaomi техник жиҳатдан флагманлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди Фото: Slash Gear
Хитойнинг Xiaomi компанияси янги ҳамёнбоп смартфони — Poco Х3 NFC’ни тақдим этди. Қурилма кўплаб жиҳатлари билан флагман қурилмалардан қолишмайди, деб ёзади Slash Gear.

Смартфон 2400х1080 пикселли ҳамда 120 герц частотали 6,67 дюйм экранга эга бўлган. Дисплей автоматик равишда кадрлар частотасини созлаши мумкин — 50, 60, 90 ва 120 герц.

Қурилма ичига Snapdragon 732Г процессори, 6 гигабайт тезкор хотира ўрнатилган, ички хотираси эса икки хил вариантда тақдим этилади: 64 ёки 128 гигабайт. Аккумулятор сиғими 5160 мА/соатга тенг бўлиб, 33 ваттли тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, смартфон «оддий фойдаланиш режими»да икки сутка ишлай олади.

Poco Х3’нинг орқа панелида асосий датчиги 64 мегапикселга тенг квадрокамера жойлашган. Уни 13 мегапикселли кенг бурчакли, шунингдек, макрокамера ва чуқурликни ўлчовчи камера тўлдириб туради. Олд томонидан эса 20 мегапикселли фронтал камера ўрин олган.

Бундан ташқари, қурилмадан наушниклар учун 3,5 миллиметрли разём жойлашган, смартфон LTE, Bluetooth 5.1 ва Wi-Fi 5’ни қўллаб-қувватлайди. Қурилма икки рангда тақдим этилади: кул ранг ва кўк.

Смартфон модификациясига қараб 242 доллардан 303 долларга қадар сотувга чиққан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 86
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 198
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 93
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 499
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 0
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 14
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 16
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 38
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 27
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 14
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 37
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 17
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 53
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 155
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 26
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 90
  • Бўлимлар