«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:30
ЎЗO‘Z

Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди

26 мая, 19:00 3 929 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди Одатда оламшумул ихтирою кашфиётлар муаллифлари ё АҚШ ёки Европа вакиллари бўлишига одатланиб қолганмиз. Айниқса, беш ойдан буён бутун дунё тождор офатни даф қилолмаётган бир даврда ўзбек мутахассислари коронавирусни жиловлаш йўлини топишгани бироз шубҳали гапдай ҳам туюлиши мумкин.

Аммо бу янгиликда асло ёлғон йўқ. Ҳаммаси ҳақиқат!

Гап шундаки, ҳозир манаман деган давлатлар ҳам бу ўлатга қарши анъанавий усулда курашяпти. Дизенфекция, шахсий гигиена воситалари... Буларнинг барчаси — кимё. Ҳатто мўъжизавий вакцина яратиш йўлидаги уринишлар ҳам шу усулга хос.

Бизнинг мутахассисларимиз эса мутлақо бошқача йўлдан боришди. Қисқа вақт ичида олиб борилган тадқиқотлар натижалари эса — аъло! Қаранг, бу лаънати вирусни физик йўл билан ҳам жиловлаш мумкин экан.

Хў-ў-ш, қандай қилиб, деган саволингизга қуйида жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Эндиликда “COVID-19” ҳақида фанга кўп нарса маълум. Шулардан бири короновируснинг ҳаво орқали тарқалиши! Биргина йўтал ёки аксириш оқибатида ҳосил бўлган булутли томчилар ҳавода бир неча дақиқа давомида сақланиб туради. Ҳатто бемор xонани тарк этса ҳам, бу ерга кирган киши инфекцияни юқтириб олиши мумкин. Кўча-кўйга чиққанда тиббий ниқоб тақиб юришимиз, одамлар билан мулоқотда масофа сақлашимизнинг боиси шу.

Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан тузилган экспертлар гуруҳи тождор вирусга айни шу йўлдан зарба бериш лозимлигини англашди. Шу тариқа махсус тадқиқот лойиҳасини рўёбга чиқаришга киришилди.

Дастлабки лаборатория синов-тадқиқотлари муваффақиятли якунланди. Изланишлар вирус ва бактерияларни блоклайдиган ва зарарсизлантирадиган универсал теxнология яратиш устида олиб борилди.

Унга кўра, янги инновацион технология ёпиқ майдондаги ҳавони зарарсизлантирибгина қолмай, беморнинг нафас йўллари ва ўпкасигача вирус ҳамда бошқа юқумли касалликлардан тозалайди.

— Инновацион технологиянинг асоси — янги яратилган молекулалар, — дейди мазкур ихтиро муаллифи, тадқиқотчи Олимжон Юсупов. — Ана шу ажабтовур молекулалар белгиланган ҳудуднинг ҳавоси ва ҳатто турли жисмлар, ашёларнинг устки ҳамда ички қисмларидаги мавжуд вирус ва бактерияларни ҳам нейтраллаштириш хусусиятига эга. Шунингдек, бу қурилма инсон нафас олиш йулларидаги вирусларгача масофавий зарарсизлантиради. Энг муҳими, уни қўллаш учун кўп вақт талаб этилмайди. 30 метр квадрат майдондаги xона дезинфекцияси учун бор-йўғи 15 дақиқа кифоя.

Дарвоқе, Олимжон ака ажойиб ихтирочи. Турли глобал муаммоларни бартараф этиш йўлида тиним билмайди. Бир неча йил аввал у сунъий булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш усулида қуриб бораётган Орол денгизини тўлдириш технологиясини яратганди. Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан маъқулланган ва ижобий тавсия берилган мазкур лойиҳа келажакда ўз самарасини беришига ишонамиз.

Пандемия бошлангач эса Олимжон аканинг ҳаловати яна йўқолди. У қандай қилиб коронавирусдан инсониятнинг жонини омон сақлаш устида ўйлай бошлади. Ниҳоят кутилган самарага эришилди.

Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, янги яратилган технология ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради. Бу технологиянинг универсаллиги шундаки, у нафақат тожсимон ўлат, барча турдаги микроблар, бактериялар ва вирусларнинг кушандасига айланади.

Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Унинг ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз.

Янги инновацион қурилма яқин кунларда мамлакатимизда оммавий равишда ишлаб чиқарилиши мўлжалланяпти.

Фаррух Бўтаев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 142
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар