«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:17
ЎЗO‘Z

Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси бўйича энг яхши смартфон номи эълон қилинди. Бу iPhone эмас

21 мая, 15:38 3 306 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси бўйича энг яхши смартфон номи эълон қилинди. Бу iPhone эмас АҚШда ҳар йили турли хил смартфонлар эгалари ўртасида мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш индекси тузилади — омадли қурилмалар сони бўйича Apple ғолиб чиқди, бироқ барча моделлар орасида энг яхши дея 2018 йилги Samsung флагмани топилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Мижозларнинг қониқиш индекси сўровлар натижасида аниқланади — ташкилот турли смартфон эгаларидан ўз қурилмаларидан кўнгли тўлиш ёки тўлмаслигини сўраб чиқади. Мазкур сўров 2019 йилнинг 15 апрелидан 2020 йилнинг 20 мартига қадар ўтказилган бўлиб, унда 27 минг фодаланувчи иштирок этган.

Энг яхши смартфон ишлаб чиқарувчилар рейтингининг бошидан Apple ўрин олган — 82 фоиз iPhone эгаларининг ўз қурилмаларидан кўнгли тўлган. Улар Samsung Galaxy смартфонларини бироз ортда қолдирган — 81 фоиз фойдаланувчи. Учинчи ўринда эса LG компаниясининг смартфонлари 79 фоиз кўрсаткич билан турган бўлса, тўртинчи ўрин Motorola’га насиб этди (77 фоиз).

Барча моделлар бўйича алоҳида рейтинг ҳам бор. Энг омадли флагман дея 2018 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy Note 9 топилди — 85 фоиз фойдаланувчининг кўнгли тўлган. Унинг ортидан iPhone XS Мах, Galaxy S9+ ва Galaxy С10 84 фоиз индекс билан ўрин олган. Шу билан бирга, рейтингда энг актуал флагманлар дея Galaxy Note10 ва янги iPhone 11 топилган.

Аввалроқ дунёдаги энг кучли Android-смартфонлар номи эълон қилинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 152
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 297
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар