«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:02
ЎЗO‘Z

Сунъий интеллект коронавирус юқтириб олганларни аниқлашда ёрдам беришни бошлади

03 мар, 13:25 3 692 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сунъий интеллект коронавирус юқтириб олганларни аниқлашда ёрдам беришни бошлади Фото: Twitter
Саратонни аниқлаш учун фойдаланиб келинган сунъий интеллект энди COVID-19 коронавирусини топишда ҳам ишлатилади. Дастурий таъминотдан Хитойнинг 34 та госпиталида фойдаланилди ва унинг ёрдамида 32 мингдан ортиқ ҳолат бўйича текширувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда Neowin'га таяниб Дарё нашри.

Алгоритм Пекиннинг Infervision компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва унда NVIDIA Clara’нинг ускуналаридан фойдаланилган. Улардан тиббиёт суратлари ва геномикани сканерлашда фойдаланилади. Алгоритм компьютер томографияси ёрдамида олинган суратлар ёрдамида 2000 марта текшириб кўрилган. Ҳисоблаш ишлари NVIDIA V100 видеочипларида амалга оширилди, улардан сунъий интеллектни тезлаштириш учун фойдаланилади.

Infervision дастурий таъминоти нафас йўлларининг олинган суратларини таҳлил қилади. Улардан коронавирус келтириб чиқариши мумкин бўлган пневмония касаллиги бегиларини қидиради. Ушбу белгилар кузатилган беморлар чуқурлаштирилган текширувдан ўтказишга юборилади.

Фото: Neowin
COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун белгиланган расмий қоидаларга кўра, кўкрак қафаси компьютер томографияси ёрдамида текширилиши лозим. Коронавирус пневмонияга сабаб бўлади ва уни нафас йўлларининг шаффоф бўлмаган қисмида компьютер томографияси тасвирида кўриш мумкин.

2020 йил январида Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-2019 коронавируси эпидемияси бошлангани маълум бўлди. Инфекция Антарктида қитъасидан бошқа дунёнинг бошқа 5 қитъасидаги мамлакатларга тарқалиб бўлган. 50 дан ортиқ давлатларда, жумладан, Европанинг 20 дан ортиқ мамлакатида вируснинг тарқалгани маълум қилинган. 2 март ҳолатига кўра, мазкур инфекция билан касалланиш бўйича 89 073 ҳолат аниқланган ва 3048 нафар одамнинг вафот этгани, 45 095 нафар беморнинг тузалгани маълум қилинган.
Сунъий интеллект, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар