«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:00
ЎЗO‘Z

Охирги уч ойда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш учун қанча маблағ олингани маълум бўлди

22 фев, 07:58 4 348 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Охирги уч ойда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш учун қанча маблағ олингани маълум бўлди Аввалроқ 2019 йилнинг 1 декабридан телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун 44 600 сўмдан тўловлар олина бошлангани хабар берилган эди.

1 декабрдан то ҳозирги кунгача рўйхатдан ўтказиш учун Ғазначиликнинг махсус фондига 25,3 миллиард сўм пул тушуми тушган. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафуддинов маълум қилди.

Ушбу пул маблағлари қишлоқлар ва чекка ҳудудлар, сайёҳлик ва дам олиш зоналарида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун сарфланди. Уларнинг маблағлари ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўқитиш бўйича ўқув марказларини очиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар 566 772 дона мобил қурилмалар IMEI кодлари рўйхатдан ўтказилган.

Аввалроқ бир гуруҳ фуқаролар томонидан жамоавий мурожаатлар портал meningfikrim.uz га IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни бекор қилишни таклиф қилганлиги хабар қилинган эди. Таклиф 3 соатда 10 мингта овоз тўплаган.

21 феврал куни ушбу жамоавий мурожаат юзасидан Қонунчилик палатасида брифинг ўтказилди.
Унда қайд этилганидек, парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Мобил қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш” масаласини ўрганиш бошланди.

Мазкур ўрганиш Олий Мажлиснинг «MeningFikrim.uz» ягона жамоатчилик ташаббуслари веб-портали орқали келиб тушган IMEI идентификация кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни бекор қилиш ҳақида жамоавий мурожаат бўйича қарорини тайёрлаш доирасида ўтказилмоқда.

Брифингда масалани ўрганиш учун парламентнинг тегишли қўмитаси томонидан депутатлар билан биргаликда IT-бизнеси, илмий ва эксперт доиралари вакиллари кирган ишчи гуруҳ тузилгани маълум қилинди. Таъкидланганидек, ўрганилаётган масала юзасидан қўмитанинг иши натижаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган махсус маъруза бўлиши керак.

Қўмита томонидан мазкур маърузани тайёрлаш доирасида қуйидаги турдаги ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:
- мобиль қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш миллий тизими фаолияти билан боғлиқ статистик ва молиявий маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
- мобиль қурилмалар кодини рўйхатдан ўтказиш учун тушадиган маблағлар ҳажми ва олинган маблағларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли сарфлаш механизмларини ўрганиш;
- божхона статистикаси маълумотлари асосида мобиль алоқа техникалари импорти динамикаси таҳлили;
- импорт қилувчилар ва фуқаролар томонидан IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш амалиётини ўрганиш, ушбу фаолиятда муаммолар эҳтимолини аниқлаш;
- мобиль қурилмаларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш тизимини ташкил этиш ва фаолият юритиши халқаро тажрибасининг қиёсий-таққослама таҳлилини ўтказиш;
- фойдаланувчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказиш;
- жорий қилинган мобиль қурилмалар кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимининг тартиби, мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларининг ўтказилиши самарадорлигини ўрганиш ва бошқалар.

Ўрганилган ишлар асосида қўмита мобиль қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш учун тўловни бекор қилиш/қолдиришнинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, ушбу соҳада фаолиятни такомиллаштириш бўйича маърузада ўз фикрини баён қилади ва ушбу фикрни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 98
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар