«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:55
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг тез айланувчи жисм дақиқасига 300 млрд марта айланди

21 янв, 08:13 4 083 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг тез айланувчи жисм дақиқасига 300 млрд марта айланди АҚШнинг Пердью университети олимлари ўз рекордларини янгилашди. Гап шундаки, улар 2018 йилда дунёдаги энг тез айланувчи жисмни яратишган. Ушбу жисм дақиқасига 60 млрд марта айлана олган. Энди эса шу олимлар жамоаси ўз рекордини 5 марта яхшилай олди. Бу ҳақда Nature Nanotechnology нашрида маълум қилинди.

Аввалги тажрибадаги каби жисм ўзидан вакуумда муаллақ турган кремнезёмнинг гантел кўринишидаги нанозаррасини акс эттирган. Нанозаррани айлантириш учун иккита лазер қўлланган. Битта лазер уни жойида ушлаб турган, иккинчиси эса айлантирган. Ёруғлик фотонлари жисмга тушганда, унга радиациявий босим каби маълум бўлган куч берган.

Одатда бу куч сезиларли эффект ҳосил қилиш учун жуда кучсиздир. Бироқ деярли ишқаланиш бўлмаган вакуумда у жисмларни рекорд тезликда айлантиради. Олимлар ўтказган тажрибада жисмнинг айланиш тезлиги дақиқасига 300 млрд мартани ташкил қилган. Таққослаш учун, тиш шифокори бормашинаси дақиқасига 500 минг марта, табиатдаги энг тез айланувчи жисм – пулсар эса 43 минг марта айланади.

“1600-йилларда Иоганн Кеплер кометалар думи радиациявий босим сабабли доимо Қуёшга қарши томонга йўналган бўлишини кўрган. Биз нанозарралар айланиши учун ҳам худди шу ҳодисани лазерлар билан амалга оширамиз”, деб айтган тадқиқот муаллифи Тонгкан Ли.

Олимларнинг маълум қилишича, ушбу ишланмани вакуум ишқаланиш ва наноўлчамли магнетизм каби квант эффектларини ўлчашда қўллаш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар