«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:17
ЎЗO‘Z

Дунёдаги биринчи кондиционер қаерда ихтиро қилинган?

19 ноя, 09:22 10 282 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги биринчи кондиционер қаерда ихтиро қилинган? Бугунги кунда инсонларда қишда ҳам ёзда ҳам кондиционерларга бўлган эҳтиёж жуда ҳам юқори. Шундан келиб чиқсак, дастлабки кондиционерлар қаерда ва қачон ихтиро қилингани барчага қизиқ туюлади. Қуйида сизга дунёда яратилган илк кондицонерлар ҳақида қизиқ маълумотлар бериб ўтамиз.
Яқин тарихга назар солсак, илк кондиционерлар Бруклин шаҳрида 1902 йилда ихтиро қилинган. Ушбу маълумотнинг ўзи ҳам Бруклин АҚШдаги энг зах ва совуқ шаҳарлардан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Ушбу соҳада дастлаб Ню-Йоркликлар томонидан амалга оширилган ихтироларга ишлов бериш ва уни оммалаштириш Бруклинлик ёш муҳандис Уллис Керриер учун муаммо эмасди.

Аввалги қурилмалардаги энг катта муаммо бу жуда юқори даражадаги иссиқлик берилиши моторларнинг эриб кетишига сабаб бўлаётгани эди. Ва ниҳоят, York Times газетасида ёзилган хабарга кўра, ушбу тизим 1902 йилнинг ёзида йўлга қўйилди ва Карриер компанияси Carrier Corporation'ни ташкил этишга киришди. Бу ихтиронинг амалга оширилиш сабабларидан энг асосийси бир неча босмахоналарда босилаётган китоб ёки журналларнинг нашрдан кейин тез қуримаётгани бўлиб, Бруклин шаҳрида захлик даражаси жуда ҳам юқори эди.

Кондиционернинг ишлаш механизми ҳақидаги ғоя олимда шаҳарни туманда кезиб юрган кезда пайдо бўлган. Карриер намликдан қутулишнинг ягона чораси бу ҳавони совутиш деган фикрга келган эди. Ечим сифатида сунъий туман ҳосил қилиш орқали ҳавони қуритишни йўлга қўйган.

Бруклиндаги 1902 йилда амалган оширилган ушбу совутиш машиналаридаги ўзгартиришлар замонавий кондиционерларнинг пайдо бўлишига замин яратди. Чунки бугунги кунда бўлгани каби, Карриернинг ихтироси қуйидаги тўрт асосий нарсани амалга оширарди: ҳарорат, намлик, ҳаво айланиши ва шамоллатиш ҳамда ҳавони тозалаш.
биринчи кондиционер, 1902 йил, Бруклин шаҳри




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар