«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Хитой ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди

08 ноя, 16:53 1 314 Технология
Ўзбекистонда Хитой ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди
Навоий вилоятидаги “Қулқудуқ” ҳаво-ер ҳарбий полигонида Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши зенит-ракета мажмуалари муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, синов “Мусаффо осмон” тактик-ўқув машғулоти давомида ўтказилган ва Ўзбекистон ҳаво сарҳадлари ишончли қўлларда эканини яққол исботланган.

Таъкидланишича, жанговар шай ҳолатга келтирилган зенит-ракета мажмуалари ишга туширилган. Дастлаб, ҳарбий авиация орқали яқин масофадаги нишон ҳавога қўйиб юборилган. Ҳаводаги жисм ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда ракета жанговар ҳолатда отилган. Нишон қисқа вақт ичида бехато уриб туширилган.

Шундан сўнг, узоқ масофадаги нишонларни уриб туширишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ўз “иш”ини бошлаган. Ҳавога шартли душман – учувчисиз учиш аппарати учирилган.

Шахсий таркиб бошқарув ва қўмондонлик пунктида узоқ масофадаги нишоннинг оралиқ масофаси, ҳаракати ва тезлигини аниқлаб, кузатувга олган. Сўнгра юқори қўмондонликнинг “Нишон йўқ қилинсин!” буйруғига биноан ҳаво-ер ракетаси жанговар отиш ҳолатида нишон томонга йўналиш олган.

“Саноқли сонияларда шартли душман учиш аппарати буткул зарарсизлантирилди. Қўйилган жанговар вазифа аъло даражада бажарилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги FD-2000 русумли ракеталарни илк бор синовдан ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик. FD-2000 (бошқа номи HQ-9) - Хитойда ишлаб чиқариладиган зенит ракета мажмуаси бўлиб, у катта майдонлар ҳаво ҳужумида ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади 24 окт, 20:14
  • Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилди 19 сен, 23:43
  • ОАВ: Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилган 18 сен, 13:42
  • Россия Қозоғистон полигонида ракета синов парвози амалга оширилгани ҳақида баёнот берди 03 апр, 06:03
  • Россия гипертовуш тезлигида учадиган янги қуроли — «Ханжар» ракетасини синовдан ўтказди (видео) 11 мар, 23:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кутиб олинг янги инновацион технология: ойнасиз самолётлар (видео) 16 ноя, 07:30 39
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 130
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 103
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 200
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 430
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 632
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 519
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 388
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 125
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 425
  • Бўлимлар