«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:20
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 29 миллионга яқин мобиль қурилма рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?

05 ноя, 07:43 4 839 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 29 миллионга яқин мобиль қурилма рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими? 2019 йилнинг 1 апрелидан 1 ноябрга қадар қарийб 29 млн мобиль қурилма UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошевга асосланиб, Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Вазир ўринбосари, шунингдек, мобиль қурилмалар IMEI кодларининг рўйхатга олиниши билан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари йиғилиб, телефонлар кузатилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзларга ҳам изоҳ берди.

Йўлдошевнинг сўзларига кўра, янги тизимни жорий қилиш жараёнида вазирлик Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан UZIMEI тизимидан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича идоралараро битим тузган.

«Қайси ҳолатда фуқарога нисбатан маълумот керак бўлганда, тизимнинг функцияларидан фойдаланиш тартиблари битимда кўрсатилган. Яъни оператор ўзи мустақил равишда бирор бир фуқарога тегишли бўлган шахсий маълумотларни учинчи шахсга беришга ҳаққи бўлмайди. Фақатгина Ички ишлар вазирлигининг битим доирасидаги, яъни регламент доирасидаги тартиблар бўйича маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади», – деди Қаҳрамон Йўлдошев душанба куни матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишнинг биринчи босқичида – 1 апрелдан 1 ноябргача бўлган даврда фаол SIM-картаси бўлган барча мобиль қурилмалар автоматик UZIMEI тизимига киритилди.
мобиль қурилма, IMEI-код, UZIMEI




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 230
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар