«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:11
ЎЗO‘Z

Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди

21 сен, 07:07 3 038 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди Huawei Google иловалари бўлмаган Mate 30 смартфонини тақдим қилди. Мобил телефонлар бозорида иккинчи ўринни эгаллаган компания АҚШ ҳукумати тақиқлари натижасида Google хизматларидан фойдалана олмайди. Mate 30 ва Mate 30 Pro телефонларининг тақдимоти Германияда бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sof.uz хабар бермоқда.

Янги смартфонларда Google Play, Chrome ҳамда YouTube бўлмайди. Уларнинг ўрнига Huawei App Gallery интернет дўконини тақдим қилди. Бу илова Хитой бозорида аллақачон мавжуд. Компания ўзининг Huawei экотизими учун дастур яратувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар сарфламоқчи.

Янги смартфонлар ҳам Google’нинг Android тизимида ишлайди. Август ойининг бошида компания ўзининг Harmony OS тизимини тақдим қилганди.

Смартфонларда одатдаги овоз баландлатадиган тугмачалар йўқолди. Улар энди виртуалдир: қўнғироқ қилиш учун сиз экраннинг ён томонига икки марта босишингиз керак.

Тақдим этилган моделлардан бири янги авлод 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Иккала қурилмада ҳам диагонали тахминан 6,6 дюйм бўлган экран мавжуд: бу ўтган ҳафтада тақдим этилган янги Apple - iPhone 11 Pro Max экранидан бироз каттароқ.

Юзни аниқлаш тизими ҳам такомиллашди: агар гаджет эгасидан ташқари кимдир экранга қараса, тизим хабарномалар таркибини яширади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар