«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:37
ЎЗO‘Z

Хитойда инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизим ишлаб чиқилди

18 сен, 07:10 2 909 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизим ишлаб чиқилди Хитойлик тадқиқотчилар инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизимни ишлаб чиқишди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, у келгусида QR-код ва юздан танувчи тизим ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Zhongguo Xinwenwang нашри хабар берди.

AirWave деб номланган технология сунъий онгга асосланган. У йирик вена ва капилляр томирларнинг қўлдаги жойлашувини фарқлаш имконини беради. Фойдаланувчи идентификациядан ўтиш учун қўлини кўтариб тушириши кифоя қилади.

Тизимни ишлаб чиққан Melux компанияси асосчиси Се Цинлунинг таъкидлашича, тери остида жойлашган асосий вена ва капиллярлар ҳар бир инсонда ўзига хосдир ва йирик шаҳардаги йўллар тизимидан ҳам мураккаброқ. Унинг айтишича, тизим бир қўлни қолган миллиард қўллар ичидан сониянинг учдан бир қисмидан қамроқ вақт ичида аниқлай олади.

Технология Гуандун вилоятининг баъзи кафелари ва ҳукумат муассасасаларининг жамоат ҳудудларида қўлланмоқда. Ҳозирда компания Гуанчжоу метроси оператори билан тизимни метрода қўллаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, бундай технологиялар истиқболда нақд пуллар, банк карталари ва QR-кодлар ўрнини эгаллаши мумкин ва молия, жамоат транспорти ва жамоат хавфсизлиги каби соҳаларда кенг қўлланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 222
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 505
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар