«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 14:37
ЎЗO‘Z

Хавфли вирус юз минглаб андроид фойдаланувчиларини «ўмармоқда»

06 сен, 17:38 3 351 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хавфли вирус юз минглаб андроид фойдаланувчиларини «ўмармоқда» Фото: «Cyber Monkey»
Киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотчилар «Joker» деб аталувчи хавфли троян вирусини аниқлашди. «Bleeping Computer»нинг хабар беришича, у «Google Play» дўконида мавжуд 24 та иловада яширинган бўлган. Вирусли дастурни юқтирганларнинг умумий сони 427 мингтадан ошиб кетган.

Троян зарарланган гаджетларга бузғунчи дастурий таъминотни тўлақонли юклаб олишга мўлжалланган. У ўз ўлжаси мосламаси ҳақида маълумот тўплайди, ундаги мулоқотлар рўйхати ва хабарлар матнини кўчириб олади. Олган маълумотларни шифрланган кўринишда ғаразгўй кимсалар серверига юборади.

Шунингдек, механизм кликер функциясини бажаради (реклама сайтлари билан фойдаланувчи ишига ўхшайди) ва SMS кодлардан фойдаланиб премиум-сервис юзерларни «обуна қилади».

Хавфли дастур муайян мамлакат фойдаланувчиларига қаратилган: бунинг учун у автоматик равишда «рўйхат»га киритилган қурбонларнинг мобил кодини таққослайди. Ҳужум АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Франция, Германия, Ҳиндистон фойдаланувчиларига қаратилган.

«Google» вирусли иловаларни расмий илова дўконларидан аллақачон ўчириб ташлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 138
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 291
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 101
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 521
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 21
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 30
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 16
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 36
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 135
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 70
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 25
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 24
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 147
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 82
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 156
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 91
  • Бўлимлар