«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:04
ЎЗO‘Z

Геоахборот, телемедицина ва автоматик ташхис — суперкомпьютернинг яна қандай имкониятлари бор?

01 авг, 09:15 2 859 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Геоахборот, телемедицина ва автоматик ташхис — суперкомпьютернинг яна қандай имкониятлари бор? Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг 95 нафар ёш олимлари ва олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проекторлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Беларусь Республикасида қисқа муддатли илмий стажировка ўтамоқдалар. Бу ҳақда физика-техника институти илмий тадқиқотчиси Хайрулло Қулматов Xabar.uz порталига маълумот бериб ўтди.

Ўзбекистондан Беларусга юборилган илмий тадқиқотчилар орасида ахборот технологиялари бўйича мутахассислар ҳам бор бўлиб, улар мазкур соҳадаги янги технологияларни ўзлаштиришни ҳамда олган билимларини Республикамизда татбиқ қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.

Беларусь Миллий Фанлар академиясига қарашли Бирлашган информатика муаммолари институтида малака ошириш курсларини ўтаётган ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар мазкур институт томонидан яратилган замонавий қурилмалар, хусусан, институтда жойлашган замонавий суперкомпьютер, робототехника, геоахборот тизимлари, сунъий йўлдош ахборот тизимлари билан танишмоқдалар. Институт ишланмаларидан бири бу — офисларда ҳам ишлатиш мумкин бўлган суперкомпьютердир. Ушбу компьютер орқали 100 дан ортиқ вазифаларни амалга ошириш мумкин.

Илмий тадқиқотчиларимиз томонидан ўрганилаётган йўналишлар орасида геоахборот тизимлар алоҳида ўрин эгаллайди. Институт олимлари томонидан таклиф этилаётган телемедицина соҳаси республикамиз учун долзарб йўналишлардан биридир. Институтда тиббиётга доир ахборотларни қайта ишлаш, уларнинг базасини шакллантириш, масофага узатиш ва таҳлил қилиш ишлари йўлга қўйилган.

Тизимнинг асосий ютуқларидан бири бу касалликни аниқлашда интеллектуал ақлни қўллаш ва унинг асосида шифокорлар учун ташхис қўйиш жараёнини тезлаштиришдир. Тизим рақамли рентген, компьютер томографияси, магнитли резонанс томографияси ва бошқа бир қанча текширувлар бўйича ахборотларни ўзида сақлайди. Касалликлар варақаси автоматик тарзда шаклланиши тизимнинг яна бир асосий ютуқларидан биридир.

Ҳозирги кунда мазкур тизим Беларусда кенг қўлланилмоқда, тизимга республиканинг хар бир шифохоналари боғланган. Умумий электрон база доимий равишда маълумотлар билан тўлдириб борилади. Бунинг натижасида бемор учун касаллик варақасининг ва тиббий дафтарчасининг қоғоз шаклини ахтариш шарт эмас.

Ўзбекистонлик илмий ходимлар Бирлашган информатика муаммолари институти томонидан яратилган тизимни ўрганарканлар, шундай тизимни Республикамизга жорий қилиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишларни институтнинг олимлари билан ҳамкорликда таҳлил қилмоқдалар.

Республикамизга мазкур тизимни қўллаш орқали касалликларни аниқлаш вақтини қисқартириш билан биргаликда, вилоятлар кесимида таҳлилий натижаларни олиш имкониятлари яратилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар