«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:10
ЎЗO‘Z

Sony чўнтак ҳаво кондиционерини тақдим этди

28 июл, 12:21 3 239 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Sony чўнтак ҳаво кондиционерини тақдим этди Sony ўзининг Reon Pocket деб номланган портатив кондиционери учун тўловларни қабул қилмоқда. Бу танани совутиш ёки иситишда қўл келадиган кичик қурилмадир.

Reon Pocket кичикроқ смартфон ҳажмидаги Bluetooth-қурилмаси бўлиб, махсус кўйлакнинг бўйин қисмидаги чўнтакда жойлашади. Сўнгра, шунчаки дастурга уланиб, тугмани босишингиз билан митти қурилма иссиқликни юта бошлайди ёки тарқатади.

Жазирама кунларда мини-кондиционер ҳароратни цельсий шкаласи бўйича 13 даражага пасайтира олади. Қиш фаслида эса, қурилма саккиз даражагача илиқликни таъминлаши мумкин.

Гаджет iOS ва Android тизимларида ишлайди, унинг тўлиқ қуввати 24 соатга етиши кўзда тутилган. Аккумулятор USB-C орқали икки соатда тўлади. Ускунанинг оғирлиги атиги 85 грамм.

Reon Pocket'нинг 2 хил варианти ишлаб чиқилган. Стандарт ечимда созламалар кўпроқ ва автоматик тарзда ишлай олади. Осонлаштирилган муқобилини фақатгина қўлда бошқариш керак, шунга яраша унинг нархи пастроқ.

Кондиционернинг версияси ва у билан бирга сотиб олинадиган кўйлакнинг сонига қараб умумий нарх 117–175 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Гаджетни фақатгина Японияда буюртма қилиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар