«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзларини FaceApp ёрдамида «кексайтиришни» бошладилар

16 июл, 10:46 3 398 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзларини FaceApp ёрдамида «кексайтиришни» бошладилар 2017 йилда чиқарилган, ташқи кўринишни ўзгартириш имконини берадиган FaceApp иловаси кексайтириш фильтри сабаб яна машҳурликка эришди, дея хабар бермоқда Rusbase. У орқали ўтказилган суратларини оддий фойдаланувчилар ҳам, тадбиркор, спортчи ва машҳурлар ижтимоий тармоққа жойлашни бошладилар.

FaceApp’ни «Яндекс»дан чиққан Ярослав Гончаров ўйлаб топди. Кексайтириш эффектидан ташқари нейротармоқ ёрдамида суратга табассум қўшиши ва эркак кишини аёл кишига ва аксинча айлантириши мумкин.

2017 йилда чиққан FaceApp бироз вақт давомида AppStore ва Google Play’да энг кўп юкланган илова бўлган. Ҳозирда, ўзининг иккинчи машҳурлик онларини бошдан кечираётган илова Google Play’да биринчи ва App Store’да учинчи ўринда.

Кексайтирувчи фильтрнинг машҳурлиги фонида #faceappchallenge хэштеги ҳам ишга туширилган. Инстаграмнинг ўзида у бўйича 11 мингдан ортиқ мақолалар бор.

FaceApp имкониятларини нафақат россияликлар балки юртдошларимиз ҳам синаб кўришмоқда. Хусусан, Зафар Ҳошимов Facebook’даги саҳифасига айнан шу иловадан фойдаланиб кексайтирилган суратини жойлаган ва унга қуйидаги фикрларни ҳам илова қилган:

“Мен чакана савдода ишлайман. Сўнгги уч йил ичида Потребитель.уз гуруҳидаги харидорларнинг шикоят ва даъволарига жавоб беряпман ва ўзимни ажойиб тарзда ҳис этяпман. #ишимни яхши кўраман”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди 18 мая, 16:20 30
  • iPhone ва iPad’ни кўз билан бошқариш имконияти тақдим этилади 17 мая, 06:30 24
  • GPT-4o бепул сунъий интеллект модели тақдим этилди 14 мая, 19:53 48
  • 5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги усули ишлаб чиқилди 12 мая, 14:25 71
  • Тадқиқот: сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди ва хавфли бўлиши мумкин 12 мая, 07:44 103
  • Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди 11 мая, 22:12 130
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 25
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 36
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 91
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 16
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 127
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 43
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 70
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 137
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 177
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 89
  • Бўлимлар