«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:00
ЎЗO‘Z

Libra нима? Facebook’нинг рақамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин

15 июл, 11:50 2 558 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Libra нима? Facebook’нинг рақамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин The Economist Facebook компанияси ўзининг рақамли валютасини чиқариши ва дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши мумкинлигини айтмоқда.

Сўнгги йилларда биткойнларнинг ўсиши ёки Facebook шахсий маълумотларнинг қайта ишланиши учун ҳужум қилганини кузатганлар ижтимоий тармоқлар гиганти шахсий рақамли валютасини чиқараётганини кўриб эҳтимол ҳайрон бўлгандир. Бироқ Libra ана шундай рақамли валюта. Facebook келаси йилнинг биринчи ярмида ўз валютасини чиқаради. Агар бари режадагидек кетса, Libra Messenger ҳамда WhatsApp фирмалари, шунингдек рақобатлашувчи иловаларда сотилади, сақланади, юборилади ва қабул қилиб олинади. Смартфон тугмасининг босилиши юборувчи ва олувчи сайёранинг турли мамлакатларида бўлган тақдирда ҳам пулни қўлдан-қўлга бир зумда ўтишга мажбур қилади.

Моҳиятан, Libra мавжуд тўлов тизимларини такроран кашф этиш ва биткойнларни яхшилашга бўлган интилишдир. Биткойнлар билан амалга ошириладиган транзакциялар дақиқалар давомида амалга оширилиб, бир неча доллар турса, Libra эса бир неча сониялар давомида арзимас комиссионлар эвазига ҳаракатланади. Биткойнларнинг нархи жуда ўзгарувчан бўлган бир пайтда Libra’нинг тебранишлари минимал бўлади. Чунки у валюталар саватига маҳкамланади. Биткойнлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган транзакциялар 1000 кВт-соатдан кўпроқ ҳисоблаш энергиясини талаб этса, Libra транзакциялари кредит карталари билан амалга ошириладиган транзакциялардан кўп қувват сарфламайди.

Libra фойдаланувчилар реал пулга тангалар сотиб олганидагина яратилади. Бу оқим валютани қўллаб-қувватлайдиган захирани ҳосил қилади. Фойдаланувчиларга валютани юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи “хамён”, дастурий хизматлар етказиб берувчилари миллий қоидаларга амал қилишлари керак бўлади.

Facebook’ка молиявий ишлар билан шуғулланишга рухсат берилиши ҳақида қайғурадиганлар учун фирма Libra борасидаги қарорлар қабул қилиниши жараёнини децентрализация қилади. Унинг институционал юраги – молиявий фирмалар ва нотижорат гуруҳлардан иборат ташкилотлар. Уларнинг асосий вазифаси – блокчейн, Libra тангаси кимга тегишли экани ҳақидаги маълумотлар базасини кузатишдан иборат. Валюта чиқарилиши вақтида ушбу ассоциацияда 100 та аъзо бўлиши, уларнинг ҳар бири блокчейнинг бир тугунини бошқариши тахмин қилинмоқда.

Валюта Facebook’нинг 2,4 млрд фойдаланувчиларига таклиф этилади, бироқ самарали ҳаракат учун Libra кўплаб корхоналар томонидан қабул қилиниши керак. Ассоциация одамлар валютадан фойдаланиш ва янги валютани ушлаб қолиши учун “қўллаб-қувватлаш дастурлари”, асосан субсидияларни амалга оширади. У ҳар бир аъзо томонидан тўланадиган бадаллар эвазига молиялаштирилади. Facebook ҳамёнларнинг ягона етказиб берувчиси бўлмайди.

Бироқ ассоциация Facebook томонидан Libra тўловларини амалга ошириш учун асос солинган Calibra шўъба корхонаси бошқа фирмалар олдида адолатсиз афзалликка эга бўлмаслигини таъминлаши лозим. Facebook’нинг ўзи эса Хитойдаги икки интернет гиганти WeChat ва Alibaba каби бир неча молиявий хизматлар тўпламини ишлаб чиқса керак.

Кўп нарса силлиқ кечмаслиги мумкин. Ишчи прототип ҳали синаб кўрилмаган. Facebook ҳақиқатан ҳам назоратни рад этишни истаётганини исботлаши керак. Libra ва бошқа криптолойиҳалар ўртасидаги адолатли рақобат борасидаги ҳадиклар сақланиб қолади. Ҳар қандай муваффақият муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар ҳар бир ғарб омонатчиси ўзининг жамғармалари ўндан бир қисмини Libra’га ўтказганида унинг захира фонди 2 трлн доллардан ортиқ бўлар эди, бу эса Apple’нинг бозор капитализациясидан деярли икки марта кўп деганидир.

Агар Facebook фойдаланувчилари Libra’ни харидларни амалга ошириш ва пул ўтказмалари учун қабул қилишса, у дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши мумкин. Бу эса ҳукуматларнинг иқтисодий суверенитети пасайишига олиб келади. Натижада ҳукуматлар Libra’ни блоклаш васвасасига тушиши мумкин. Libra’нинг молиявий тизимга таъсиридан ҳадиксираш керакми ёки ёки маъқуллашми? Бу аниқ эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 143
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар