«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:01
ЎЗO‘Z

Aвтомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро қилинди (фото)

30 мая, 20:33 4 167 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Aвтомобиллардаги ёнғинни 30 сонияда ўчирадиган махсус техника ихтиро қилинди (фото) Сўнгги йилларда фуқароларнинг транспорт воситаларига рухсат этилмаган ёки синов муддати ўтиб кетгани газ балонларини ўзбошимчалик билан ўрнатиши оқибатида автомобилларда газ балонларининг портлаш ҳолатлари содир бўлмоқда, деб хабар берди Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Бундай вазиятлар рўй берганда тезлик билан ёнғинни ўчириш мақсадида Навоий вилояти ФВБ ЁХБ ходимлари томонидан махсус ёнғин ўчириш техникаси ихтиро этилди. Ушбу махсус техника стационар ҳисобланиб, автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаларида ҳамда автотураргоҳларда ўрнатиш имконияти мавжуд.

Фото: Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати
Вазифасига кўра ёнғин содир бўлган енгил автомобилга кийдирилади ва 1000 градусга чидамли қоплама билан ўраб олинади ҳамда кўпик ҳосил қилувчи модда аралашмаси сепилади. Maxсус техниканинг ўзи билан бирга 80 литр ҳажмда кўпик аралашмасига мўлжалланган цистернаси мавжуд бўлиб, доимий сув манбасига уланган ҳолда бўлади.

Maxсус техниканинг узунлиги 4,5 метр баландлиги ва эни 2 метрдан иборат. Ушбу қурилманинг яна бир афзаллиги уни бир киши бошқаради ва 30 сония ичида ёнғин ўчирилади. Ушбу қурилмани ўлчамига мослаб оғирлиги 8 тоннагача бўлган автомобиллардаги ёнғинни ўчириш учун ҳам ишлатиш мумкин.

Навоий вилояти ФВБ томонидан келгусида ҳам махсус техникалар, ўт ўчириш ва қутқариш анжомларининг тактик-техник хусусиятларини такомиллаштириш, соҳада инновацион янгиликларни қўллаш режалаштирилган, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 224
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 505
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар