«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:46
ЎЗO‘Z

«Ucell» энди пуллик абонент рақамларини электрон аукционда сотади

23 мая, 19:58 4 035 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ucell» энди пуллик абонент рақамларини электрон аукционда сотади Фото: «Ucell» матбуот хизмати
Бугун, 23 май куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси марказий офисида биржа бошқаруви раиси Фарохидин Ибрагимов ва «COSCOM» МЧЖ (Ucellтм) бош директори Владимир Кравченко «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини реализация қилиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ташкил этиш ҳақида келишув имзолашди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ucell» матбуот хизмати
Қайд этилишича, «COSCOM» МЧЖ – пуллик тоифадаги абонент рақамларини «ЎзРТХБ» АЖнинг янги электрон савдо тизими орқали реализация қилишни таклиф этган биринчи мобил алоқа оператори бўлди.

«Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ билан шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 августдаги «Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ тузилган ва абонент телефон рақамларини биржанинг онлайн-аукциони орқали реализация қилиш борасида икки компаниянинг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Юқоридаги қарор ва эришилган келишувлар доирасида «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида электрон аукцион ўтказишнинг муайян қоидалари ишлаб чиқилган.

Айни дамда биржа мутахассислари томонидан чиройли сонлар кетма-кетлигига асосланган мобиль телефон рақамларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш бўйича янги веб-сайт ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилмоқда.

Онлайн-аукционда харидор сифатида юридик шахслар (B2B) ҳам, жисмоний шахслар (B2C) ҳам иштирок этишлари мумкин. Савдонинг янгича механизми, ЎзРТХБнинг бошқа савдо платформалари каби, очиқлик, шаффофлик, соғлом рақобат ва савдонинг барча иштирокчилари учун тенг имконият тамойилларига асосланган.

«ЎзРТХБ» АЖнинг янги савдо тизими ҳамда веб-сайти яқин орада ишга тушиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 80
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар