«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:44
ЎЗO‘Z

Экспертлар: LED-чироқлар кўз учун зарарли

19 мая, 08:00 4 457 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Экспертлар: LED-чироқлар кўз учун зарарли Энергия тежовчи чироқлар (лампалар) электр энергияси истеъмоли жиҳатидан анъанавий – чўғланма лампаларга нисбатан тежамкор эканлиги маълум. Уларни ҳам икки турга бўлиш мумкин: симоб буғи асосида ёритувчи (люминесцент) ҳамда ёруғлик-диодли (LED) лампалар.

Булар орасида LED-чироқлар энг тежамкори ва хавфсизи ҳисобланади, лекин франциялик мутахассислар бу фикрни инкор этишяпти. Ушбу мамлакатнинг Озиқ-овқат, атроф-муҳит, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги (Agency for Food, Environment and Occupational Health and Safety – ANSES) эълон қилган ҳисоботда шундай дейилади, деб хабар берди «Терабайт».

Мазкур ҳужжатда таъкидланишича, LED-чироқлар кўзнинг тўр пардаси ҳужайралари бузилишига ва кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.

LED-лампалар (светодиодлар) хоналарни ёритишда энг яхши вариант ҳисобланиб келади, чунки улар жудаям кам қувват талаб қилади. Бундан ташқари, замонавий ёруғлик-диодли лампаларни смартфон орқали бошқариш, масалан – ёрқинлигини ва рангини созлаш мумкин. Шунга қарамасдан, ANSES экспертлари уларни саломатлик учун зарарли, деб топишди.

Бундан ташқари, интенсивлиги паст бўлган чироқлардан мунтазам фойдаланиш кўз тўр пардасининг «қариш» жараёнини тезлаштириб, турли касалликларга олиб келиши мумкин, дейишмоқда улар.

Қайд этиш керакки, LED-чироқлар нафақат хоналарни ёритишда, балки аксарият смартфон, планшет ва ноутбук экранларида ҳам ишлатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 297
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар