“Twitter” ижтимоий тармоғида учун ортда қолган йил омадсиз йил бўлди. Микроблогнинг бугунги кундаги қарзи 1,8 миллиардни ташкил қилади. 2014 йилнинг 3-чорагидаги зарари 175,46 миллионни ташкил этади. “Vine” ва “Twitter Music” ҳам доимий аудиторияга эга бўла олмади.
Декабрь ойида “Google” компаниясини бир неча антимонополия қонунини бузганликда айблашган эди. Ноябрь ойи охирида Европарламент “Google” қидирув тизимини компаниянинг бошқа сервисларидан алоҳида қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.
Бундан ташқари Еврокомиссия ҳам текширув ишлари олиб борди. Улар компанияни “Android” операцион тизими сервиси қонунчилигини бузишда айблашди.
Ноярбь ойи охирида “Sony Pictures” компанияси серверига номаълум хакерлар ҳужум қилишди ва компаниянинг 10Тб шахсий ҳужжатларини ўғирлашди. Хакерлар қўлига “Sony” ходимларининг шахсий маълумотлари ҳам тушган. Бу ҳужумни Жанубий Корея хакерлари қўли борлиги аниқланган. Улар “Интервью” комедияси учун қасос олишган дея баҳоланди.
Натижада компания акциялари 5 фоизга тушди. Мутахассислар компания зарарини 100 млн доллар дея баҳолашди.