«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:57
ЎЗO‘Z

Facebook энди реклама кўрганингиз учун сизга пул тўлайди

07 мая, 00:28 3 539 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook энди реклама кўрганингиз учун сизга пул тўлайди Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳам ўз криптовалютасини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эндиликда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таянган ҳолда бу маълумотни тасдиқлагани ҳақида Тerabayt.uz нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, мазкур лойиҳа Project Libra деб номланган ва унинг устида иш бошланганига бир йилдан ошган. Facebook ўз тўлов тизими учун «стэйблкоин» номли криптовалютани қўлламоқчи ва бошқаларидан фарқли тарзда, унинг курси оддий валютага боғланган бўлади. Натижада унинг қиймати ҳам бошқа криптовалюталарга нисбатан барқарор бўлади.

Стэйблкоин барқарорлигини эса инвестициялар таъминлаши кўзда тутилган: Facebook бу лойиҳага тахминан 1 миллиард доллар маблағ киритмоқчи. Компания аллақачон Visa, Mastercard ҳамда First Data тўлов оператори билан музокаралар олиб бормоқда.

Хўш, криптовалюта Facebook’ка нега керак бўлиб қолди? Гап шундаки, компания тўловларда ушбу крипто-пулларни қабул қилишлари учун савдо майдончалари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда. Бунда мазкур тўлов тизимидан фойдаланганликлари учун сотувчилар одатдаги 2–3 фоиздан кўра камроқ комиссия ҳақи тўлайдилар.

Шу билан бирга, Facebook’нинг фаол фойдаланувчиларини ҳам криптовалюта билан рағбаилантириш кўзда тутилган. Масалан, ижтимоий тармоқдаги рекламаларни кўрганингиз, унда харидлар амалга оширганингиз учун стэйблкоин олишингиз мумкин бўлади.

Аммо мазкур тизимнинг қачон ишга туширилиши ҳозирча аниқ эмас, Facebook бу борадаги режаларини сир тутмоқда. Компаниянинг блокчейн-лойиҳалар учун масъул бўлими вакили мазкур маълумотни изоҳлашдан бош тортган ва: «Кўплаб бошқа компаниялар каби, Facebook ҳам блокчейн технологиялари имкониятларидан фойдаланишнинг турли усулларини ўрганмоқда», деган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар