«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:47
ЎЗO‘Z

Киберхавфсизлик даражаси бўйича энг яхши давлатлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

08 фев, 06:00 7 187 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Киберхавфсизлик даражаси бўйича энг яхши давлатлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда? Британиянинг Comparitech тадқиқот компанияси киберхавфсизлик даражаси бўйича давлатлар рейтингини тузди. Рейтингга 60 та давлат киритилган бўлиб, унга Япония етакчилик қилмоқда. Охирги ўринни эса Жазоир эгаллаган. Рўйхатга Ўзбекистон ҳам киритилган бўлиб, у 56-ўринни эгаллаган.

Давлатларнинг рейтингдаги ўрнига 7 та мезон, жумладан зарарли дастурий таъминот билан зарарланган мобил қурилмалар ва компьютерлар улуши, пулларни ўғирлаш мақсадида амалга оширилган хакерлик ҳужумлари сони, у ёки бу давлатнинг хкаерлик ҳужумларига тайёрланганлиги, тегишли қонунчилик мавжудлиги кабилар таъсир қилган. Ҳар бир давлат 0 дан 100 баллгача тўплаши мумкин бўлган, бунда тўпланган балл қанчалик кам бўлса, давлат кибертаҳдидлардан шунчалик яхши ҳимояланган ҳисобланади.

Якуний жадвалга кўра, Япония 8,8 балл тўплаган. 2- ва 3-ўринларни Франция ва Италия эгаллаган. Ушбу давлатлар мос равишда 10,6 ва 11,2 балл тўплаган. Энг яхши давлатлар ўнталигига Дания, АҚШ, Ирландия, Швеция, Буюк Британия, Нидерландия ва Сингапур киритилган. Рейтингнинг охирги ўрнини эгаллаган Жазоир 55,8 балл тўплаган.

Ўзбекистон 50,5 балл билан 56-ўриндан жой олган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларидан рейтингга киритилган ягона давлат бўлган.

Шунингдек, алоҳида мезонлар бўйича етакчи ёки қолоқ давлатлар ҳам эълон қилинган. Мисол учун, Бангладешда мобил телефонларнинг зарарли дастурлар билан зарарлангани улуши энг юқорилиги, энг кўп компьютерлар зарарлангани Жазоирда қайд қилинган. Пул ўғирлаш мақсадида хакерлик ҳужумларига энг кўп Германия учраган.

Киберҳужумларга энг яхши тайёрланган давлат сифатида Сингапур, энг кам тайёрланган давлат сифатида эса Вьетнам эътироф этилган. Шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги замонавий талабларга Франция, Хитой, Россия ва Германия қонунчилиги энг яхши жавоб бериши қайд қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 295
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 527
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар