«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:14
ЎЗO‘Z

Beeline янги ҳалқаро тўлов тизимини ишга туширди

16 дек, 18:14 12 442 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Beeline янги ҳалқаро тўлов тизимини ишга туширди Beeline ва “ВымпелКом” ОАЖ (Россияда Билайн бренди) “Билайн пули” тўлов тизими доирасида мижозлараро мобил телефон хисобини тўлдириш янги тизими ишга туширилгани ҳақида эълон қилишмоқда.

Энди “Билайн”нинг россиялик мижозлари Beeline O‘zbekiston абонентларо бўлмиш ўз яқинларининг ҳисобларига комиссиясиз пул ўтказа олиш имконига эгадирлар. 100 дан 15 000 рубльгача бўлган миқдордаги маблағни Beeline мижозлари ўзларининг россиялик рақамлари орқали дунёнинг исталган нуқтасидан ўтказишлари мумкин. Бунинг учун “Билайн пули” тўлов тизимининг саҳифасига кириш (“Ҳисобдан тўлаш” бўлими), ёки 7878 рақамига тўлдирилиши зарур бўлган маблағни рубл кўринишида ёзиб SMS юбориш лозим.

Маблағлар Beeline Ўзбекистон долларлик хисобига ўтказилади. Валюта конвертацияси Россия Федерацияси Марказий Банкининг тўлов амалга оширилаётган кунидаги курси бўйича амалга оширилади. Конвертация чоғида қўшимча +2% ечиб олинади. Пул ўтказиш комиссиясиз. “Beeline Ўзбекистон” рақамига пул ўтказган абонент ҳисобидан комиссия ечиб олинмайди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Мазкур хизмат Beeline сервиси даражасини янада ошириш, шу билан биргаликда мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга қаратилган. Онлайн-тўловлардан фойдаланишнинг осонлиги ва технологиклиги уларнинг кенг оммабоплиги ва мижозларимиз ишончини таъминлайди, шунинг учун биз бу йўналишда амалга оширилган ҳар бир қадамни қўллаб-қувватлаймиз”.

“Мижозларимиз ўз яқинлари ва дўстлари билан доимо алоқада қолишлари учун яна бир имконият – ўз мобил телефонларидан “Beeline Ўзбекистон” рақамига маблағ ўтказиш имконини яратдик. Биз учун хизматларнинг осонлиги ва қулайлиги муҳим, шунинг учун пул ўтказиш жараёнида комиссия йўқ”, – дейди ОАЖ “ВымпелКом” молиявий дастур ва сервисларни ривожлантирувчи директор Александр Сахаров.

Хизмат ҳақида батафсил маълумот www.beeline.uz ва www.beeline.ru сайтларида.
Beeline




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 98
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар