«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:12
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда "Apple Pay" ишга тушди

29 ноя, 06:00 3 536 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда "Apple Pay" ишга тушди Қозоғистонда "Apple Pay" тўлов тизими ишга тушди.

"Apple" томонидан мобил тўловлар учун ишлаб чиқилган ушбу тизим 2014 йилда ишга тушган эди. Унинг ёрдамида "Apple" маҳсулотларининг эгалари NFC (“контактсиз яқин алоқа”) технологияси ёрдамида харидлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин. Тўловни тасдиқлаш учун "Touch ID" ёки "Face ID" технологиясидан фойдаланилади.

Шунингдек, ушбу тизимдан интернетдаги тўловлар учун ҳам фойдаланиш мумкин.

“Бутун дунёда машҳур бўлган мазкур тўлов тизимининг Қозоғистонда пайдо бўлиши анъанавий “пластик карта”лардан воз кечиш томон ташланган яна бир қадамдир. Мижозларимиз контактсиз тўловларнинг қулайлиги ва хавфсизлигига муносиб баҳо бера олади”, – деди Қозоғистондаги Евросиё банки бошқаруви раиси Павел Логинов.

“Биз ўз мижозларимизга ушбу содда ва қулай контактсиз тўлов воситасини тақдим этишдан мамнунмиз ва эквайринг инфратузилмамизни "Apple Pay"ни қабул қилишга тайёр қилиб қўйганмиз. Қозоғистонга ушбу технология кириб келганидан сўнг энди уйдан кўчага чиқаётганда олиб чиқиш лозим бўлган ягона нарса смартфон бўлиб қолди”, – деди "Halyk Bank" бошқаруви раиси Умут Шаяҳметова.

Қозоғистон "Apple Pay" тўлов тизими ишлашни бошлаган жаҳондаги 29-мамлакатга, Марказий Осиёда эса илк давлатга айланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам "Apple Pay", "Samsung Pay" ва бошқа контактсиз тўлов тизимларини татбиқ этиш учун шароитларни ҳозирлаш режаланган. Бу Ўзбекистон президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Қарорда белгиланган муддатларга кўра, Ўзбекистонда бу технология 2020 йилдан аввал пайдо бўлмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар