«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 00:18
ЎЗO‘Z

«UMS» компаниясининг 100 фоизлик давлат улуши янги жамғармага берилди

21 ноя, 21:51 4 753 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«UMS» компаниясининг 100 фоизлик давлат улуши янги жамғармага берилди Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланди.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан, «блокчейн» технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш асосий вазифаларидан бири ҳисобланган давлат муассасаси шаклидаги «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилган.

Қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини 100 фоиз миқдорда Жамғармага беғараз асосда топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Жамғарма томонидан ушбу қарорга мувофиқ олинган мол-мулк юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмаслиги, операторнинг устав капиталидаги ушбу қарорга мувофиқ топширилаётган улуш юридик шахсларнинг фойда солиғига ва қўшилган қиймат солиғига тортилмаслиги белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 121
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 212
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 502
  • Сўнгги янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 36
  • Бўлимлар