«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:23
ЎЗO‘Z

Тошкентда ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга туширилади (фото)

18 ноя, 22:52 4 670 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга туширилади (фото) Фото:Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Яқин кунларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга туширилиши кутилмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, анъанавий шарқ даволаш усуллари асосидаги Хитой тиббиёт марказига бугунга келиб 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 300 та иш ўрни ташкил этилиши назарда тутилган. Бу марказнинг ўзига хослиги шундан иборатки, унда ҳам шарқ табобатининг асрлар давомида синовдан ўтган даволаш услублари, ҳам ғарб тиббиётининг илғор натижаларидан фойдаланилади.

Фото:Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Бугунги кунга келиб дори препаратларининг 8 хил кўринишдаги (таблеткалар, капсулалар, суюқ кўринишдаги ва б.) турларини ишлаб чиқарадиган фармацевтика заводи қуриб битирилди. Завод юқори халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва GMP (Good Manufacturing Practic – дори воситалари, тиббиёт ускуналари, диагностика жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш меъёрлари, қоидалари ва кўрсатмаларини мужассам этган халқаро тизим бўлиб, маълум препарат яратилганида белгиланган талабларга мос равишда ҳамда мазкур препаратни рўйхатдан ўтказувчи органнинг талаблари асосида препарат ишлаб чиқарилишини таъминлайди) талабларига мослиги билан аҳамиятга молик. Мазкур тиббиёт масканининг қурилишига Хитой Халқ Республикаси Фанлар академияси президенти Бай Чуньли (Bai Chunli) ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Биорганик кимё институти директори Шавкат Солиҳов тамал тошларини қўйишган бўлиб, ҳозирда 6000 кв.м майдонга эга 4 қаватли тиббий диагностика марказининг корпуси ва учта меҳмонхона биноларининг қурилиши якунланмоқда.

Фото:Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Завод қурилиши импорт ўрнини босувчи генерик дориларни ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархини арзонлаштиришга хизмат қилади. Бу эса ҳудудимиздаги касалликларни олдини олиш ва уларни даволашга мўлжалланган янги оригинал дори воситалардан фойдаланиш имконини беради. Ўз навбатида, илмий муассасаларда яратилган янги дори воситаларни амалиётга татбиқ этишда тажриба-синов ва технологик регламентларни яратиш учун амалий ёрдам беради. Фармацевтик компанияларда ишлаётган маҳаллий техник кадрларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш, замонавий ташҳислаш жараёнига хорижий клиникаларнинг етакчи мутахассислари иштирокида консалтинг хизматларини ташкиллаштириш ҳам марказ олдига қўйган вазифалардандир. Шунингдек, клиника жойлашган ҳудудда яшовчи, ижтимоий қийналган 100 та оилага хар йили 1 марта енгиллаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш ҳам режалаштирилган.

Мазкур ўзбек-хитой илмий технологик парки кадрлар тайёрлаш ва замонавий илм-фан натижаларини амалиётга жалб этишнинг ўзига хос платформасини шакллантириш орқали фан, таълим ва ишлаб-чиқаришнинг ўзаро интеграциялаш натижасида ўзига хос намунавий инновацион кластерни яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 295
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар