«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Қуёш энергиясидан суюқ ёнилғи олинди

09 ноя, 12:30 5 040 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуёш энергиясидан суюқ ёнилғи олинди Швеция ва АҚШ олимлари қуёш энергиясини тўпловчи суюқликни яратишди. Таъкидланишича, янги технология қуёш батареялари бозорида инқилоб ясаши мумкин.

Янги ёнилғи негизида ётувчи молекулани яратиш жараёни бир неча йилдан бери давом этади, бироқ олимлар охирги вақтда углерод, водород ва азотдан ўзига хос молекулани яратишда анча тараққий қилдилар.

“Қуёш нури атомлар ўртасидаги боғланишларни ўзгартиришга мажбур қилади, натижада молекула қуёш энергиясини 20 йил давомида сақлай оладиган изомерга айланади”, деб айтишган Массачусетс технология институти ходимлари.

Янги технологияга асосланадиган, қуёш энергиясини олиш ва сақлаш учун мўлжалланган янги тизимлар қуёш энергиясини махсус суюқликда тўплайди, сўнгра зарурат бўлганда энергияни иссиқлик кўринишида бера олади.

Шаффоф трубкалардаги суюқлик қуёш нури ёрдамида қизийди ва унинг таркибидаги норборнадиен молекулалари иссиқлик сақловчи изомер – квадрицикланга айланади.

“Олинган суюқлик хона ҳароратида сақланади. Агар ундан энергия олинмоқчи бўлса, суюқлик катализаторга жойлаштирилади ва молекулалар иссиқлик ажратганча дастлабки шаклига қайтади”, деб тушунтирганлар олимлар.
Қуёш энергияси, суюқ ёнилғи, қуёш батареялари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 0
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 152
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 297
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар