«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:27
ЎЗO‘Z

Билл Гейтс сувсиз ишлайдиган унитазни намойиш этди

07 ноя, 10:55 4 407 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билл Гейтс сувсиз ишлайдиган унитазни намойиш этди "Microsoft" компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтс Хитойдаги кўргазмада сувсиз ишлайдиган ва канализацияга уланиш эҳтиёжи бўлмаган унитаз лойиҳасини тақдим этди. Тақдим этилган ускуна ахлатни кимёвий моддалар воситасида ўғитга айлантиришни таклиф қилади.

Гейтснинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа устида йиллар давомида изланиш олиб борилган ва энди у бозорга чиқишга тайёр. "Унинг концепцияси яқин вақт ичида ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади", – деди Гейтс.

"Reuters" мухбири билан суҳбатда Гейтс анъанавий ҳожатхоналардан сув ишлатмайдиган унитазларга ўтишни "Microsoft"га асос солинган 1970 йиллардаги техника тараққиёти билан қиёслади. Унинг фикрича, ўз вақтида компьютерлар гигант машиналардан ихчам автоном ускуналарга айланганидек, чиқитни кимёвий утилизация қилиш усули ҳам уй хўжаликларида оммалашади.

"Bloomberg"нинг ёзишича, Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда томонидан асос солинган хайрия жамғармаси етти йил давомида инсон ахлатидан сув олиш ёки уни ўғитга айлантириш билан боғлиқ тадқиқот лойиҳалари учун 200 млн доллар инвестиция киритган. Жамғарма ҳисоб-китоблари кўра, қониқарсиз санитария ҳар йили беш ёшгача бўлган 500 минг боланинг ўлимига сабаб бўлади ва соғлиқни сақлаш соҳаси учун йилига қўшимча 233 млрд доллар сарф-харажатни талаб қилади.

Жаҳондаги санитария ҳолатини яхшилаш зарурлигини англатиш учун Билл Гейтс унитаз тақдимотига бир банкани ҳам кўтариб келди, унинг айтишича, банка ичида “ротавируснинг 200 трлн ҳужайраси, шигелл турига мансуб 20 млрд бактерия (юқумли касалликларни келтириб чиқаради) ва гижжанинг 100 минг тухуми бўлиши мумкин”.

"Forbes" журнали маълумотларига кўра, Билл Гейтснинг бойлиги 90 млрд долларга тенг. Бизнесмен жаҳоннинг энг бадавлат одамлари рўйхатида иккинчи ўринда туради. Билл ва Мелинда Гейтс фонди эса жаҳондаги энг йирик хусусий хайрия жамғармасидир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 295
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар