«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:25
ЎЗO‘Z

2019 йилда илк учар автомобиль – Transition сотувга чиқарилади

27 сен, 17:36 6 250 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йилда илк учар автомобиль – Transition сотувга чиқарилади Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Terrafugia компанияси ўзининг Transition деб номланган учар автомобилига буюртма қабул қилишни бошлайди. Улар 2019 йилдан сотувга чиқарилиши айтилмоқда. Terrafugia, шунингдек, учар автомобилларини синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш учун Нью-Гэмпширдаги Nashua аэропортининг бир қисмини ижарага ҳам олган. Айни дамда Transition ҳали сертификатлаштирилмаган. Бу ҳақда The Times'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Transition ўзида икки ўриндиқ ва йиғилувчи қанотларни мужассамлаштирган. Унга ёқилғи қўйса ҳам бўлади, электр билан қувватлантирса ҳам. Transition’нинг учиш ва қўниши учун йўлак зарур бўлади. Бу уни вертикал учувчи аппаратларга нисбатан имкониятини чеклайди. Компания маълумотларига кўра, унинг тезлиги соатига 160 км.ни ташкил этади. Автомобиль бир қувватланганда 640 км масофани босиб ўтиши мумкин.

Transition’нинг нархи ҳақида аниқ гаплар айтилмаган, аммо газета маълумотларига кўра, унинг нархи 300 минг доллар этиб белгиланиши мумкин. Айни дамда компания учар автомобилнинг дастурий таъминоти билан шуғулланмоқда.

Маълумот ўрнида: Terrafugia компанияси 2006 йилда ташкил топган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида уни Хитойнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Geely Automobile’га қарашли бўлган Geely Holding корпорацияси сотиб олди. Айни дамда компанияда 200 нафар атрофида муҳандис меҳнат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар