«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:40
ЎЗO‘Z

Эйнштейн қабрга олиб кетган сир: Кўринмас одам афсона эмас!

04 мая, 16:05 9 874 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эйнштейн қабрга олиб кетган сир: Кўринмас одам афсона эмас! 1955 йилнинг 18 апрель куни. Нисбийлик назарияси муаллифи Алберт Эйнштейннинг юраги уришдан тўхтади. Васиятига кўра, уни яширин дафн этишди. Бошқа бир манбаларда айтилишича, Эйнштейн ўлимидан сал олдин айрим қўлёзмаларини кўз ўнгида ёқиб кул қилишларини сўраган. Унинг фикрича, бу кашфиёт инсониятга фақат зиён етказишигина мумкин экан…

БУ ҚАЙСИ КАШФИЁТ ЭДИ?
Таассуфки, бу саволнинг жавобини доҳий физик ўзи билан боқийликка олиб кетди. Маълумки, Алберт Эйнштейн атом бомбасининг яратилишига қарши кураш олиб борган. Унинг бу кураши умрининг охирги даврларида, Воҳид соҳа назриясининг яратилиши мобайнида янада фаоллашган. Бу назариянинг моҳияти шундан иборат эдики, уч фундаментал куч — электромагнит, гравитация ва атом бомбасининг биргаликда таъсири ягона унсур ифода этиши мумкин. Олим ўз меҳнатларини маҳв этишга мажбур бўлди. Сабаб, бу кашфиёт инсоният учун таҳликали бўлишини сезиб қолади. Америка ҳарбий қўшинлари бу назариянинг айрим қисмларини қўлга киритган. Ваҳоланки, 2016 йил февралидан бери америкалик олимлар кўринмас плашч (курткача) устида иш олиб боришяпти.

КЎРИНМАС ОДАМ БЎЛИШ МУМКИНМИ?
Ўша пайт олиб борилган эксперимент ҳақиқий маънода фожиа билан якунланган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳарбий мутахассислар кема ва самолётлар душман локаторига тушиб қолмасликлари учун “кўринмас”га айланишни орзу қилишади ва бу борада жиддий шуғулланишади. Улар юксак қувватли электромагнит яратишди. Ўйлашгандики, қуёш нури билан реакцияга киришса, объект ҳам инсон кўзи учун, ҳам жиҳозлар учун кўринмайди, сезилмайди. Бу масъулият эса Эйнштейнга топширилди.

КЎРИНМАС КЕМА ҚИСМАТИ
1943 йил мартида Филадельфияда “кўринмаслик генератори” ўрнатилган “Элдриж” ҳарбий кемаси кўздан ғойиб бўлди. Кейинчалик бошқа жойда пайдо бўлган кеманинг бутун йўловчилари ақлдан озишганди. Эндиликда муаммо кеманинг бир муддат йўқолиб қолганида эмас, кемадагилар ақлдан озганларида эди. Денгизчилар ўзларини ғалати тутар, руҳшунослар уларнинг “жинни” эканликларини исботлашдан нарига ўтишмасди. Айрим денгизчиларнинг эса эриб кетган таналари топилди кемадан…

ҚОРА ТУЙНУКЛАР
Бугун олимлар учун янгилик эмаски, гравитация коллапсина (гравитация кучлари таъсири остида катта жисмларнинг сиқилиши) фазонинг “Шварстшилд сфераси” ёки “Қора туйнук”ларни келтириб чиқаради ва бу туйнукларда бутун бошли коинот жойлашиши мумкин. Бизнинг замонимизда параллел дунёлар ҳам эртак бўлмай қолган. Айрим олимларнинг фикрича, у ерга космосга чиқмасдан туриб ҳам тушиш мумкин. Яъни Ерни тарк этмай туриб, кучли энергетик таъсир билан фазони “тешиб” ўтиш мумкин.

“КРИТТЕРЛАР”НИНГ ЕРГА КЕЛИШИ
Балки, Алберт Эйнштейн ўзи билан қабрга олиб кетган сир шу бўлгандир. Ҳар ҳолда бу тахмин кўп ишни ойдинлаштиради. Мисол учун, италиялик тад­қиқотчи Лучано Бакконенинг изланишлари шундай изоҳ билан якунланган. Бакконе бу “криттерлар”ни ҳаётнинг хусусий формаси бўлган эфир формаси деб атаб, бизнинг дунёга параллел фазодан келган, деб ҳисоблайди.

Эътибор берсангиз, ҳар портлашда катта энергия ажралиб чиқади. Агар айнан ўша пайтда бошқа оламга ўтиш мумкин бўлса, унда “криттерлар”нинг Ерга келиши учун кифоят қадар имкон ҳосил бўлади. Бу эса кўринмасликни келтириб чиқаради.

Албатта, булар шунчаки тахминлар. Аммо АҚШнинг “Феномен” комиссияси экспертлари томонидан бу мавзу қайта кўтарилган ва бир қанча тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қолаверса, Эйнштейннинг назарий ишларини реал татбиқ этиш бошланган. Шу билан бирга, улар “вақт машинаси” устида ҳам жиддий қадамлар ташлашяпти.
Ваҳоб РАҲИМ тайёрлади.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 46
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 479
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар