«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:31
ЎЗO‘Z

Ахборот технологиялари вазирлиги интернет тезлигини ошириш масаласида иш олиб бормоқда

15 мар, 21:38 5 459 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ахборот технологиялари вазирлиги интернет тезлигини ошириш масаласида иш олиб бормоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда консалтинг ва аудит бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи PricewaterhouseCoopers (PwC) халқаро компаниялар тармоғи делегациялари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатнинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.

Томонлар ҳамкорликни экспертлар иштирокида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўз ўрнини бироз яхшилагани хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 141
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 295
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 529
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар