«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:04
ЎЗO‘Z

Сунъий гўшт қачон сотувга чиқиши айтилди

28 янв, 16:15 7 284 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сунъий гўшт қачон сотувга чиқиши айтилди Сунъий гўштнинг ишлаб чиқарилиши Кремний водийсидаги бир неча стартапларига сезиларли даражада инвестициялар келтирди. Уларнинг энг машҳурлари - Impossible Foods, Memphis Meat, Beyond Meat ва Hampton Creek. Дунёнинг энг бадавлат кишилари бу стартапларга ишонишган. Билл Гейтс уларнинг бирйўла бир нечтасига сармоя киритган. Ҳозирча уларнинг бирортаси ҳақиқий гўштдан фарқлаб бўлмайдиган сунъий гўштни тақдим этгани йўқ, бироқ кузатувчилар ривожланиш борлигини айтишмоқда: бундай гўшт арзонлашмоқда, таъми эса ҳақиқий гўштга яқинлашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳозир турли "яшил" ва озуқавий лойиҳалар ҳамда ташаббуслар жуда долзарб. Ер аҳолиси сони ошиб бормоқда, озиқ-овқат ҳам шунга яраша бўлиши керак. 2011 йилда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти қишлоқ хўжалиги фаолияти натижасидаги ифлосликларнинг 39 фоизи айнан чорвачиликка тўғри келаётганини маълум қилган. Шунинг учун "тоза" гўшт ишлаб чиқариш ғояси жозибалироқ: у озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади ва экологик вазиятни мураккаблаштирмайди. Баъзи мутахассислар ҳатто сунъий гўшт ҳақиқийсидан-да самаралироқ, тўйимлироқ экани ва зарари ҳам камроқ эканини айтишмоқда.

Бироқ буларнинг бари оммага тақдим этилмагунга қадар бор-йўғи гап-сўз ва рекламадир. Дунё эса ҳозир шунга яқин турибди. Ҳеч бўлмаганда, унинг ғарбий қисми. Cargill, Nestle ва Tyson каби озиқ-овқат корпорациялари сунъий гўштга катта қизиқиш билдиришмоқда. Уларнинг фикрича, яқин 25 йилда жаҳон гўшт бозорининг тахминан 20 фоизи янги маҳсулотдан иборат бўлади.

GlobalData таҳлилчиси Крис Лонинг таъкидлашича, 2021 йилда, Memphis Meat стартапи бу йўналишда етакчиликни қўлга киритганида сунъий гўшт дўкон расталарида пайдо бўлади. Бундай прогнозга сабаб, мазкур стартап ортида Билл Гейтс, Ричард Брэнсон ва Шимолий Американинг йирик гўшт дистрибьютори Cargill Meats сармоялари турибди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 86
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар