«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:24
ЎЗO‘Z

Эдвард Сноуден кузатувдан ҳимояловчи мобил иловани тақдим этди

24 дек, 09:09 5 378 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эдвард Сноуден кузатувдан ҳимояловчи мобил иловани тақдим этди АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳамда Американинг «Матбуот эрканлиги» жамғармаси (Freedom of the Press Foundation) янги иловани яратишди. Бу дастур смартфонни кузатувдан сақловчи тизимга айлантира олади. Бу ҳақда «Wired» нашрига таяниб «Terabayt» хабар берди.

Haven деб номланувчи ушбу илова Android тизими базасидаги арзон смартфонларга ўрнатишга мўлжалланган. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, бу дастур ўрнатилган телефонни эгаси ўз уйида ёки ўзи жойлашган меҳмонхона хонасида қолдириб кетиши лозим. Haven ёрдамида бу смартфон махфий тарзда атрофни видеотасвирга туширади, овозларни ёзиб олади ва буларни ўз эгасига юборади.

Сноуден фикрича, бу усул ёрдамида хонада эгаси йўқлигида кимдир кириб, тинтув ўтказишга, яширин камера ёки диктофон ўрнатишга уринганлигини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, бегоналар смартфонни очишга ёки унга жосуслик дастурларини ўрнатишга уринса ҳам Haven дастури буни аниқлаб, эгасини огоҳлантиради.

Haven хонага кирган бегоналарни тўхтатиб қола олмаслигини Сноуден тан олган, бироқ илова бу ҳолатни ҳужжатлаштириб қўйиши ва фош этишининг ўзи ҳам катта гап, деган у. Шу тариқа, бу дастур махсус хизматлар вакилларининг ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишларига халақит беради.

Айтиш керакки, Эдвард Сноуден дастлаб АҚШ хавфсизлик идорасида ишлаган ва четга қочиб кетиб, бу муассасанинг сирларини фош қилгани билан танилган. Унга Россияда бошпана берилган бўлиб, ҳозиргача ўша ерда яшайди. АҚШда эса Сноуденга давлатга хиёнат қилганлик айби қўйилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 130
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 226
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 507
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар