«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:51
ЎЗO‘Z

Туғилажак бола ҳақида хабар берувчи янги технология яратилди

12 дек, 21:30 7 897 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туғилажак бола ҳақида хабар берувчи янги технология яратилди Яхши биламизки, бўлажак ота-оналар туғиладиган болаларининг қандайлиги борасида жуда қизиқишади. Айримлар тинимсиз шифокор кўригига қатнашса, айримлар замонавий технологиялар орқали бу борада маълумот олишга уринишади.

Италиялик мутахассислар эса энди, бола туғилиши ва унинг она қорнидаги ҳаёти тўғрисида маълумотларни бера оладиган янги технология яратилганини эълон қилишди.

“Time” журналида келтирилишича, инновацион технологиялар натижасида, эндиликда гўдак қайси қўлда қулай ҳаракат қилишини унинг 18 ҳафталигидан бошлаб аниқлаш имкони яратилган.

Бу инновацион технология Италиянинг Падуанс университети олимлар гуруҳи томонидан бир неча йиллик изланишлар давомида яратилган бўлиб, фақатгина жорий йилнинг декабрь ойида бу ҳақда хабар қилишди.

Уларнинг маълум қилишича, бу кашфиёт чақалоқларда, умуман инсонларда кузатилиши мумкин бўлган депрессия, шезофрения ва аутизмнинг бир неча турларини тўхтатишга ёрдам беради.

Қайси қўлда қулай ҳаракат қилишга қараб инсон миясининг қайси тарафи фаол бўлишини аниқлаш мумкин эканлиги айтилмоқда.Олимлар текширувларни 29 нафар гўдакда, уларнинг оналари орқали 4D ултра овоз аппаратида аниқлашга ҳам муваффақ бўлишган.

Олимлар томонидан 9 йил мобайнида олиб борилган текширувлар натижаси 89% тўғри маълумотларни тақдим қилган. Италиялик олимлар бу борадаги изланишларини давом эттиришларини ҳам қўшимча қилишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 151
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар