«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:07
ЎЗO‘Z

Beeline абонентлари учун: iPhone‘ларда 4G‘ни қандай ёқиш мумкин?

06 дек, 18:54 8 807 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Beeline абонентлари учун: iPhone‘ларда 4G‘ни қандай ёқиш мумкин? Нима бўлаяпти?

2014 йилда Beeline Ўзбекистонда биринчи бўлиб 4G тармоғини ишга туширган. Ўтган йилдан бери компания фаоллик билан тармоқ қопламини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтири келмоқда. Лекин, iPhone фойдаланувчиларининг смартфонларида янги 4G технологияси ишламаганлигига дуч келдилар.

Ким айбдор?

Ҳамма Beeline‘ни айблади, лекин бу бундай эмас. Муаммонинг сабаби iOS созламаларида бўлиб, Apple компаниясининг аралашмасидан аввал уни ечишнинг иложи йўқ эди. Бугун, 6 декабрь куни LTE тармоғининг кўпдан бери кутилган белгиси iPhone‘ларда пайдо бўла бошлади, ва бу ҳақида абонентлар ижтимоий тармоқларда бўлиша бошладилар. Айтганча, бу янгиликни абонентлар ижтимоий тармоқларда Beeline‘дан ҳам аввал эълон қилдилар.

Мен ҳам истайман, қандай қилиб ёқишим мумкин?

Аввалам бор ўз SIM-картангизни текширинг. 4G технологияси фақатгина янги турдаги замонавий SIM-карталарда ёқилади. Агар сиз SIM-картангизни алмаштирмаган бўлсангиз, операторга мурожаат қилишингиз керак. Бунинг учун SIM-карта эгаси компания офисига мурожаат этиши лозим. Агар сиз SIM-картангизни алмаштиган бўлсангиз, iOS версиясини 11.2гача янгиланг. Қуйидагиларни амалга оширинг: Созламалар – Алоқа тармоғи – маълумотлар параметрлари – Овоз ва маълумот – LTE (Настройки – Сотовая связь – Параметры данных – Голос и данные – LTE). LTE тугмасига босинг ва Beeline‘нинг 4G тезлигида учинг!

Алоҳида трафик сотиб олиш керакми?

Йўқ, керак эмас. Агар сиз Интернет-пакет ҳарид қилган бўлсангиз, Интернетдан қайси тармоқда фойдаланганингиздан қатъий назар тизим мегабайтларни ечиб олади.

Тезлик қандай ва бу аслида нима учун керак?

Тезлик 2G ва 3G тезликларидан сезиларли даражада юқори. Мамлакатнинг 20дан зиёд шаҳрлари янги тармоқ билан қопланган. Операторнинг айтишича, яқин вақт орасида тармоқ яна кенгаяди ва бутун мамлакатни қоплаб олади. Ёқинг ва синаб кўринг, агар айрим сабабларга кўра ишламаса, 0611 рақамига қўнғироқ қилинг ва cаll-марказининг мутахассислари босқичма-босқич тармоқни ёқишда ёрдам беришади ва хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида маслаҳат беришади.
Beeline, iPhone, 4G




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 126
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 215
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 56
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 502
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар