«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:35
ЎЗO‘Z

Робот миллионерга айланди

26 ноя, 20:40 6 498 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Робот миллионерга айланди Бир йил аввал Fastbrick Robotics компанияси ўзининг янги ғишт тахловчи роботи Hadrian X ҳақидаги видеосини намойиш қилганди. Роботнинг ишлаш тамойили 3D-принтерни ёдга солади, фақат робот махсус босмадан чиқарувчи аралашма ўрнига ғиштлардан фойдаланади ва уларни олдиндан белгиланган дастур асосида теради. Робот анча муваффақиятли фаолият юритди ҳамда ўтган йили компанияга салмоқли маблағ киритган буюртмачилар ва сармоячилар эътиборини жалб қилишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, компания ўз акцияларини биржага қўйиб, 35 миллион долларга яқин пул тўплашнинг уддасидан чиқди.

Ҳар бири 0,19 долларлик жами 184 210 526 акция жойланди. Ҳозир акциялар нархи ошмоқда ва энди уларнинг нархи 0,215 долларни ташкил қилмоқда. Компания ўз муваффақиятидан мамнун, роботни эса йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилиб, барча фронтлар бўйлаб илгари суришда давом этишмоқда. Сотувлар борасида Caterpillar кўмак бермоқда. Бундан ташқари, компания Fastbrick'га 2 миллион доллар киритди ва келгусида яна 6 миллион доллар йўналтиришга ваъда берди.

Ғишт тахловчи робот шу қадар самарали бўлиб чиқдики, ундан Саудия Арабистонида уйлар қуришда фойдаланишмоқчи. Қироллик ҳукумати ва компания вакиллари ўртасидаги дастлабки келишувларга мувофиқ, 2022 йилга бориб Hadrian X роботлари камида 50 минг янги уй қуриши мумкин.

Ҳозир, компания маблағга эга бўлган бир пайтда ишлаб чиқарувчилар мавжуд прототиплар синовлари ва такомиллаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Манбага кўра, роботлар сотуви 2019 йилда бошланиб, бир робот баҳоси 2 миллион доллар этиб белгиланган. Hadrian X'га инсон ёрдамининг деярли кераги йўқ. У соатига 1000 ғиштни тахлаб, куну тун ишлай олади. Бу эса икки кишилик бригаданинг кундалик нормасини ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 98
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 153
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 298
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар