«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:38
ЎЗO‘Z

Вьетнамликлар iPhone X’нинг юзни таниш функциясини алдай олдилар (Видео)

11 ноя, 23:26 6 062 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вьетнамликлар iPhone X’нинг юзни таниш функциясини алдай олдилар (Видео) Вьетнамнинг киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Bkav компанияси мутахассислари iPhone X смартфонида қўлланган, фойдаланувчи юзини таниш функцияси Face ID’ни алдаш усулини намойиш қилишди. Улар бу мақсадда кўзларнинг икки ўлчовли суратлари, силикондан тайёрланган бурун ва 3D-принтерда босилган юз контурларидан иборат ниқобни яратишди.

Компания ходими Face ID функциясида ўзининг юзи қайд қилинган iPhone X’ни бу ниқоб ёрдамида блокдан чиқаришга ҳаракат қилиб кўрди ва бир уринишда бунинг уддасидан чиқди.

Ушбу ниқобнинг аксарият қисми инсон танаси рангига хос бўлмаган оқ рангда эканлигига компанияда тушунтириш берилмаган: эҳтимол Face ID фақатгина кўз, бурун ва лаб атрофидаги майда фотодеталларни тадқиқ қилиши, юзнинг қолган қисмини эса шаклддек қабул қилиши билан боғланган бўлиши мумкин. Компания бу ниқобни яратиш жараёнининг батафсил баёнини кейинроқ эълон қилишга ваъда берган.

Face ID функцияси янги iPhone X’ларда экранни блокдан чиқариш, тўловларни амалга ошириш ва турли, мисол учун, банк ва пароллар сақланадиган дастурларга кириш учун қўлланади. Сентябрда iPhone X тақдимотида Apple вице-президенти Фил Шиллер компания Face ID технологиясини ҳақиқий юзни ниқобдан фарқлашга ўргатиш учун ниқоб ишлаб чиқарувчи компаниялар ва голливудлик визажистлар билан ҳамкорлик қилгани ҳақида гапириб ўтганди.

Бундан аввал ҳам Face ID билан боғлиқ камчиликлар аниқланганди.

Қуйида Face ID’ни шундай алдаш усулларидан ҳимоялашда қўлланган ниқоблар нусхалари келтирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 143
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 296
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 53
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 530
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар