«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 15:34
ЎЗO‘Z

iPhone X камераси профессионал фотоаппарат билан таққосланди. Натижалар...

10 ноя, 09:04 5 452 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
iPhone X камераси профессионал фотоаппарат билан таққосланди. Натижалар... iPhone X камераси видео олиш учун яратилган Panasonic GH5 камераси билан таққосланди. Смартфон бу “беллашувда” баъзи жиҳатлар бўйича ортда қолганига қарамай, ўзини муносиб кўрсатди, деб ёзади Кун нашри.

iPhone X 12 Мп ли иккита камера билан жиҳозланган. Иккинчи камера узун фокусли объектив билан бирга ишлайди, бунинг эвазига уни суратни оптик катталаштириш учун қўллаш мумкин. Биринчи марта iPhone моделлари орасида иккала камера ҳам оптик барқарорлаштириш тизими билан таъминланди, бу айниқса видео олишда асқатади. Янги смартфон шунингдек 4К сифатда сониясига 60 та кадр билан суратга олишга “ўргатилди”.

Ушбу янги имкониятлар унда олинган сурат сифатини профессионал камераники билан таққослашга кучли ундов бўлди. YouTube’даги Fstoppers канали муаллифлари бу мақсадда 20 Мп ли объектив, оптик барқарорлаштиргич ва видео олишда катта имкониятларга эга Panasonic GH5 камерасини олишди.

iPhone X қоронғида суратга олишда профессионал камерага ютқазди. GH5 камераси смартфонга нисбатан мегапиксели кўпроқ матрицага эга. Матрица қанчалик катта бўлса, у шунчалик кўпроқ ёруғлик қабул қилади. Бундан сурат очроқ чиқади ва унда камроқ “шовқинлар” бўлади, шунинг учун профессионал камерада юқори ISO’ни ўрнатиш зарур эмас.

iPhone X суратни катталаштиришдаги деталлаштиришда ҳам “бўшлиги” маълум бўлди. Смартфоннинг оптик катталаштиргичи икки карра катталаштириш билан чекланади, сўнгра эса дастурий ишлов бериш қўлланади. Камера эса суратни катталаштиришда объективнинг фокус масофаси билан чекланади. Смартфон, шунингдек, барқарорлаштириш тизими борасида ҳам ютқазган.

Катталаштириш билан суратга олиш натижаси.

iPhone X ёруғланиш яхши бўлганда яхши натижа намойиш қилиши аниқланди. Смартфон айниқса ёрқин манзараларни, яъни суратга олинаётган объект ортида ёрқин нурланиш бўлганда яхши натижа бериши маълум бўлди.

Қуйида қурилмаларнинг суратга олиш сифатини таққослаш учун кўпроқ суратлар келтирди.







Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 292
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 57
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Бўлимлар